Қачон осойишта бўлғай ер юзи?
Қачон тингай афғон, қачон тингай дод?
Қачон комил бўлгай жоҳил оломон?
Қачон ғолиб бўлгай қалб ва маърифат?
Қачон?.. Қачон?.. Қачон? ..
XV аср Хуросон музофотида тож-тахт учун Шаҳзода ва султонлар ўртасидаги ихтилоф авжига минади. Айни шу даврда камолот ёшига етган, нафақат Хуросон балки, шарқ халқлари назм оламида ўз сўзига эга бўлган Алишер Навоий кўнгил осойишталиги, қалб таскини, маърифат истаб олим ва уламолар маскани, илм-фан ўчоғи бўлмиш Самарқандга йўл олади.
Зеро, сарой амалдорининг фарзанди, Хуросон валиаҳд шаҳзодалари билан бирга собиқ султоннинг ҳомийлиги остида вояга етган, айни чоғда мол-мулки мусодара этилиб, ҳаёти таъзийқ остида қолган Алишербекни Самарқанд нажот қўрғони, ижод ва илҳом манбаи сифатида ўз бағрига олди.
Самарқанд ҳокими Аҳмад Хожибекнинг маънан хомийлиги Фазлулох Абу Лайсийнинг таълими, Самарқанднинг ахли илм, шоиру-шуароларнинг руҳий қувватловида Алишер Навоий ижод ва илмнинг юксак пағоналарига кўтарилди.
Мен қаерда бўлсам юрак ўрнида
Олиб юражакман Самарқандимни,
Шунда сайқал топди қалбим ва руҳим!
Шунда жавоб топдим саволларимга.
Улуғ мутафаккир, бетакрор шоир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳар қандай вазиятда илмга, ижодга ташналиги, инсонларни эзгулик сари бошлаши Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Самарқанд сайқали” номли саҳна асарининг бош мавзусидир. Асар Навоийнинг инсон маънавий камолоти, туркий тилнинг нақадар жозибали эканлигини англаш, илм ўрганиш, жамиятни адолат ила бошқариш, инсонлар қалбига эзгулик уруғини сепиш сингари юксак фазилатларни тараннум этади.
Саҳналаштирувчи режиссёр – Жўрабек Рўзметов
Саҳналаштирувчи рассом – Баҳром Сафоев
Адабий эмакдош – Ҳусниддин Чўлиев
Театр директори – Камолиддин Қоржовов
Бадиий раҳбари – Баҳодир Шарофов
Спектаклда Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби Анвар Эргашев мусиқаларидан фойдаланилди.
ҚАТНАШУВЧИЛАР:
Алишер Навоий – Фарид Расулов
Фазлулох Абу Лайсий – Жўрабек Ёрқулов
Аҳмад Ҳожибек – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Солижон Хакимов
Мўйсафид – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахрулло Рахимов
Соҳиб Сиддиқ – Ҳусен Махмудов
Давлатшоҳ Самарқандий – Машраб Бекмуродов
Мавлоно Риёзий – Лазиз Маматқулов
Юсуф Сафоий – Хуршид Баратов
Мирзобек – Абдулазиз Тоштемиров
Қиз – Шоҳсанам Облақулова
Феруза – Умида Рўзибоева, Дилнаво Шерматова
Эшик оғаси – Аваз Маматқулов
Сипоҳлар – Элбек Бойматов
Мурод Турдиев
Қўшиқ ижрочилари: Парвиз ва Қаҳрамон Абдуллаевлар.
Самаркандский областной
театр музыкальной драмы
Адрес г.Самарканд, площадь Кук-сарой 3
Телефон: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru