Азиз Мўминов

        Самарқанд вилояти мусиқали драма театри Хормейстери. 

            Муминов Азизжон Исроилович 1990-йил 2-январда Самарқанд вилоят Тайлоқ тумани туғилган.  2009 йилда Хожи  Абдулазиз, Абдурасулов  номидаги Самарқанд санъат колежини тамомлаган. 2008 йилдаги “НИХОЛ” давлат мукофотининг таълим муассасаси ва шахар босчичларида  яхши натижалар кўрсатди.

             2009-йил коллежни имтиёзли диплом билан тамомлаб,  шу йили А.Навойи номидаги Самарқанд Давлат Университетининг “Санъатшунослик” факулътетига давлат гранти асосида 1-босқичига  қабул қилинди. Ўкиш даврида Университет миқиёсида ўтказилган барча маънавий- марифий тадбирлада фаол қатнашган 2012-йил “Ягонасан муқаддас-Ватан” кўрик танловининг Олий таълим муассасалари ўртасида Республика босқичида “Ватан” номли қўшиғи  мусиқа  муаллифи сифатида 1-ўринни  эгаллаган. 2013-йил “Мусиқа назарияси” фани бўйича Олий таълими  муассасалари  ўртасида  ўтказилган фан олимпиадасининг  Республика босқичида  фахрий 1-ўринни олган. Шу йил  Самарқанд Давлат Унинверситети бакалаврият босқичини тугатиб  магистратурага  ўқишга кирди. Таълиой олий даврида бир неча  илмий мақолалар  чиқарган. Илмий татқиқотлар билан бир вақтда Самарқанд шахар 1-сон БМСМга хор  синфи бўйича  ўзининг педагогик фаолиятини хам олиб борган. 2015-йил ўқишини тугатиб Х.А.Абдурасулов  номидаги Самарқанд санъат коллежининг “Мусиқа назарияси” кафедраси  ўктивчи сифатида  иш бошлади. Шу йилнинг ноябрь ойидан бугунги кунга қадар  мазкур  кафедранинг мудури хамда Вилоят Мусиқали Драма театрининг бош хормейстери лавозимиларида ишлаб келмоқда. Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг хор жамоасига раҳбарлиги даврида бир қатор спектаклларда хор гурухи билан фаол иштирок этиб келишмоқда.

2018 йилда Хор гуруҳи ўзининг катта ҳисобот концерт дастурини тақдим этиб унга жахон классик асарларидан намуналар ҳамда халқимизнинг энг дилга яқин куй қўшиқлари янгради.

Шу билан бирга, 2018 йилда 27 март “Театр куни” муносабити билан ташкиллаштирилган номинацияда “Энг аҳил жамоаси” сифатида хор гуруҳи тақдирланди.

А.Муминов келгусида театрнинг энг етук ва иқтидорли мутахассислардан бири ҳисобланади.

Контакты

Самаркандский областной
театр музыкальной драмы
Адрес г.Самарканд, площадь Кук-сарой 3
Телефон: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2024 © samteatr.uz
Самаркандский областной
театр музыкальной драмы

Powered by LIFECOM