XV аср Хуросон музофотида тож-тахт учун Шаҳзода ва султонлар ўртасидаги ихтилоф авжига минади. Айни шу даврда камолот ёшига етган, нафақат Хуросон балки, шарқ халқлари назм оламида ўз сўзига эга бўлган Алишер Навоий кўнгил осойишталиги, қалб таскини, маърифат истаб олим ва уламолар маскани, илм-фан ўчоғи бўлмиш Самарқандга йўл олади. Зеро, сарой амалдорининг фарзанди, Хуросон валиаҳд шаҳзодалари билан бирга собиқ султоннинг ҳомийлиги остида вояга етган, айни чоғда мол-мулки мусодара этилиб, ҳаёти таъзийқ остида қолган Алишербекни Самарқанд нажот қўрғони, ижод ва илҳом манбаи сифатида ўз бағрига олди. Самарқанд ҳокими Аҳмад Хожибекнинг маъ...
Самарқандда илк бор ёзма драматургияга буюк маърифатпарвар олим, журналист, педагог Махмудхўжа Беҳбудий 1912 йилда асос солади. Дастлаб “Самарқанд” (Ўзбек,рус тилларида) газетаси 1901 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан чиқарилади. 1911-12 йилларда тарихий музей ташкил қилади. 1912 йилда ёзган “Падаркуш” фожеавий саҳна асарини Закавказия ўлка ҳарбий маъмурияти цензураси тасдиқлагач, 1913 йилнинг 17-19 ноябрларида М.Беҳбудий матбаасида А.Бадрий, Х.Шукрулло, Х.Рахматуллаев. А.Курбий иштирокида асар ўқилади ва саҳналаштириш масаласи кўрилади.
Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru