Қоб-ИЛ

“Қоб-ИЛ” спектакли ҳақида қисқача маълумот

Саҳналаштирувчи режиссёр: Овлякули Ходжақули

Жаҳон адабиётида кўплаб дурдона асарларнинг яратилиши теология тақдим этган пурмаъно ривоятларнинг ўрни беқиёсдир. Улар фақат илоҳиёт аҳли томонидангина эмас, балки халқнинг турли табақалари, қолаверса, турли динлар кесимида ислоҳотчи сифатида майдонга чиққан кучлар вакиллари иштирокида ҳам узоқ даврлар изчил ва мунтазам ишланган.

Шунинг учун ҳам улар ҳамма замонларда умуминсоний ғояларга мос бўлиб қолаверади ва ҳар бир тоифа улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаверади. Шундай ривоятлардан бири Одам Атонинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил ўрталаридаги кескин тўқнашув тасвирланган ибратли ва таъсирли қиссадир.

Токи дунёда инсон ўз борлиғи ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилмас, токи бир-бирини ўз оғаси ёки иниси сифатида меҳр билан қадрламас, токи бу йўлда хатоларга йўл қўяр, улардан надомат чекар экан, бу қисса ўз аҳамиятини йўқотмайди.

“Қоб-ИЛ” ана шу ривоят асосида яратилди. Фақат унда ривоят рамзлари бир оз кучайтирилди ва ўз давримизга хос баъзи масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Улардан бири жамият томонидан қабул қилинган қонунларга эҳтиром билан муносабатда бўлиш ва бу орқали хатоларга йўл қўймаслик масаласидир. Зеро, шундай йўл тутмаганлар Ил – Ҳақ ҳамда халқнинг ғазабига гирифтор, абадий бадном бўладилар. Хатолар нечоғли аламли бўлмасин, ҳаёт давом этади. Унинг шиддати ҳам шукуҳи ҳам давом этади.   

 

Кратко о спектакле «Коб-Ил»

Режиссёр: Овлякули Ходжақули

Роль повествований в мировой литературе несравнима. Они последовательно и систематически развивали длительные периоды времени не только с богословием, но и с участием представителей различных слоев населения, в том числе реформаторов в различных религиях.

Вот почему они всегда соответствуют универсальным идеям, и каждый тип использует их в свою пользу. Одним из таких повествований является образцовое и мощное повествование о столкновении между Каином и Авелем, сыновьями Адама.

В этом мире люди не могут полностью понять свое существование, потому что они не ценят друг друга как своего брата или сестры, потому что он совершает ошибки на этом пути и сожалеет о них, и эта история имеет первостепенное значение.

«Коб-Ил» основан на этой истории. Только нарративные символы были немного усилены, и внимание было обращено на некоторые из наших конкретных вопросов. Один из них - уважать закон, принятый обществом, и избегать ошибок. Те, кто этого не сделает, будут подвержены гневу Аллаха и народа, и они будут вечно бесчестним. Даже если ошибки будут болезненными, жизнь будет продолжаться. Его интенсивность также продолжается.

 

Briefly about the play "Kob-Il"

Director – Ovlyakuli Khodjakuli

The role of narratives in the world literature is incomparable. They consistently and systematically developed long periods of time, not only with theology, but also with the participation of representatives of various segments of the population, including reformers in various religions.

That is why they always correspond to universal ideas, and each type uses them to its own advantage. One such story is the exemplary and powerful story of the clash between Cain and Abel, the sons of Adam.

In this world, people cannot fully understand their existence because they do not value each other as their brother or sister, because he makes mistakes along the way and regrets about them, and this story is of paramount importance. Those who fail to do this will be subject to the wrath of Allah and the people, and they will be forever dishonorable.

"Kob-Il" is based on this story. Only the narrative symbols were slightly reinforced, and attention was drawn to some of our specific questions. One of them is to respect the law adopted by society and avoid mistakes. Even if mistakes are painful, life will continue. Its intensity also continues.




Contacts

Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2024 © samteatr.uz
Samarkand regional
theater of musical Drama

Powered by LIFECOM