Мар Байжиев асари
Дуэль – бу икки инсоннинг тўқнашуви, росмана жанги, яъни учинчи одамга ўрин йўқ.
Асарда ҳам шундай: Нози ва Азизнинг покиза муҳаббати қаршисида искандардек тубан кимсалар ортиқча. Лекин бахтга қарши, бу икки кўнгил муҳаббатлари бирга бўлолмайди. Назаримизда бу спектакл асарнинг айнан шу маъносига кўпроқ эътибор қаратилган. Шу боис “Дуэль” даги чуқур дард, изтироб, руҳий эврилишларни англаб бўлмайди.
Бу уч қаҳрамонни тақдир турфа қисматларга дучор этган, уларнинг феъл-атвори, мақсад-муддаоси, ҳаётий тутумлари ҳам турлича. Айни шу уч хил оламнинг бир нуқтада кесишуви, эрк ва виждон, инсоний муносабатлар қаршисидаги танлови спектаклнинг асосини белгилаб беради.
Режиссёр: Шуҳрат Санақулов
Театр директори – Камолиддин Қоржовов
Бадиий раҳбар – Баҳодир Шарофов
Қатнашувчилар:
Нози – Шохсанам Облоқулова
Искандар – Жамшид Муродов
Азиз – Сардор Нозимов
Ҳамшира қиз – Азиза Ҳотамова
Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru