"Қирол Лир"

Воқеа Британияда бўлиб ўтади.

Асарда жамиятдаги социал муаммолар, оталар ва болалар ўртасидаги тахт учун кураш ижтимоий-сиёсий воқеалар билан вобаста тарзда тасвирланади. Кўпни кўрган ва ўз куч-қудратига ишонган тажрибали қирол Лир кексайган чоғида мамлакат сарҳадларини уч қизига тақсимлаб бериб, ўзи “давлат ташвишларидан холи” яшамоқни ният қилади. Иззатталаб ҳукмдор аввалига қизларининг ўзига бўлган садоқатини билмоқ ниятида улардан қайси бири кекса отани кўпроқ яхши кўришларини сўрайди.

Катта қизи Гонерилья билан ўртанчиси Регана қирол оталарини ҳаддан ортиқ севажакларини баён қиладилар.

Кенжатой қиз Корделия бўлса отасига опаларидан ортиқ бирон гап айтолмаслигини, уни фақат бир фарзанд тарзида ҳурмат қилажагини айтади.

Мақтовларга мойил кекса қирол давлатини икки катта қизига бўлиб беради. Аччиқ устида кенжа қизи Корделияни меросдан маҳрум қилади. Вақт ўтиши билан мол-мулк шайдолари бўлган опа-сингил Гонериля ва Регана кекса отани унутадилар, ҳатто уни ўзларига халақит бермасин дея кўчага ҳайдайдилар.

Отасининг фожиавий қисматидан воқиф бўлган кенжа қизи Корделия уни ҳалокатдан қутқаришга нечоғлик уринмасин, опалари қаршисида ожиз қолади.




Contacts

Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2024 © samteatr.uz
Samarkand regional
theater of musical Drama

Powered by LIFECOM