"Йўқолган юрак"

Воқеа-ходисалар Самарқандда бўлиб ўтади.

Мазкур саҳна асарида ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги ўзаро қардошлик, Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатлар, иккала давлатларда мақом санъати йўналишида ижод қилиб келаётган ижодкорларнинг маданий  алоқалари акс этади.

Озарбайжонлик машҳур қўшиқчи Рашид Гунашни (асли келиб чиқиши ўзбекистонлик) ўзбекистонлик қўшиқчи, Мақом ансамбли хонандаси Қамарнисо, икки давлат солистлари (Рашид Гунаш ва Қамар) иштирокидаги концерт дастурини Самарқандда намойиш этиш учун Ўзбекистонга таклиф этади.

Рашид Гунашни асраб олган онаси Ободон, у билан биргаликда
Ўзбекистонга ташриф буюради.

Меҳмонлар Самарқандга ташрифи давомида, кутилмаганда, аслида тоғасининг қизи бўлмиш Қамарни асраб олган ва Рашид Гунашнинг ҳақиқий онаси бўлмиш Солиха билан учрашув кутаётганлигини билишмайди.

Рашид Гунаш ва Қамар иштирокидаги концерт дастури мувафаққиятли намойиш этилади ва концертдан сўнг, Қамарникида меҳмондорчилик уюштирилади.

Меҳмондорчиликка ташриф буюрган Ободон ва Рашид Гунаш, Солиха билан танишиб қолишади. Асарда бўлиб ўтган ходисалар Қамарнинг уйида уюштирилган меҳмондорчиликда кульминацион нўқтага чиқади ва воқеалар ўз ечимини топади. Ободон узоқ йиллардан буён ҳаммадан яшириб келган сирини ва ҳақиқатни барчага ошкор этади.




Contacts

Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2024 © samteatr.uz
Samarkand regional
theater of musical Drama

Powered by LIFECOM