"Давлат болалари"

“Давлат болалари”

Драма жанрида ёзилган бу саҳна асарида асосий қаҳрамон, болалар уйида катта бўлган етим бола, Бутир (болалар уйининг тирмизаги)нинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Воқеалар ривожи давомида унинг тенгдошлари Баҳор, Бахтиёр ва Назира каби ёшларнинг ҳаёти, улар орасидаги соф муҳаббат ҳам томошабинлар кўз ўнгида гавдалана бошлайди. Баъзан кулгулик, баъзан кескин драматик саҳналар орқали томошабинда, ҳаётнинг аччиқ синовларини бошидан кечирган, лекин буни ҳеч кимга билдирмасдан, гўё энг бахтли ва тўла-тўкис оилада яшовчи йигитдек ўзини тутиб юрган Бутирга нисбатан тобора ҳурмати ошиб боради.

Кейинчалик саҳнада пайдо бўладиган Хумора ва Наслиддиновлар тимсолида томошабин, ўз фарзандлари тақдирига бефарқ, лоқайд ота-оналарнинг ҳаётини кўраркан, бу воқеалар уни ўйлантириб қўяди, мулоҳаза юритишга, тегишли хулоса чиқаришга ундайди.

Асар, давлат эътибори ва ғамхўрлигида бўлсада, аммо ота-она меҳридан маҳрум бўлган етим болалар тақдири ва муаммоларини ҳал этишга қаратилганлиган. Асар ота-она ва фарзандлар орасидаги меҳр-оқибат мавзусини кўтариб чиққанлиги ва ибратли воқеалари билан қимматлидир.

(Спектаклни Муқимий номидаги ўзбек Давлат мусиқали театри режиссёри Баҳодир Назаров саҳналаштирган.)

 

«Государственные дети»

В этом драматическом жанре рассказывается о жизни Бутира, ребенка-сироты, который вырос в детском доме.

Во время развития событий перед зрителями стали появляться такие молодые люди, как Бахор, Бахтиёр и Назира и чистая любовь между ними начинает видна в глазах зрителей. Иногда смех, иногда через резкие драматические сцены, испытывая горький тест жизни, но не сообщал никому. Бутир, как будто он был  из самым счастливым и полноправным семьи. Но уважение к Бутиру растет.

Хумора и Наслиддинов появляются на сцене позже, когда зритель видит жизнь безразличных родителей своих детей, эти события заставляют его думать, думать и делать выводы.

Спектакль направлена на решение судьбы и проблем детей-сирот, которые находятся в общественном интересе и заботе, но которые лишены родительской опеки.

(Постановка Баходира Назарова, режиссёра Мукумийского Узбекского государственного музыкального театра.)

 

“State children”

This dramatic genre tells about the life of Butyr, an orphan child who grew up in an orphanage.

During the development of events before the audience began to appear such young people as Bahar, Bakhtiyor and Nazira, and the pure love between them begins to be seen in the eyes of the audience. Sometimes laughter, sometimes through harsh dramatic scenes, experiencing a bitter life test, but did not inform anyone. Butir, as if he were from the happiest and most valuable family. Respect for Butyr is growing.

Humora and Nasliddinov appear on the scene later, when the viewer sees the life of the indifferent parents of their children, these events make him think, think and draw conclusions.

The performance is aimed at solving the fate and problems of orphans, who are in the public interest and care, but who are deprived of parental care.

(Staged by Bakhodir Nazarov, director of the Mukumi Uzbek State Musical Theater.)




Contacts

Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2024 © samteatr.uz
Samarkand regional
theater of musical Drama

Powered by LIFECOM