Санақулов Шуҳрат Абдукаримович

Самарқанд вилояти мусиқали драма театри Бош режиссёри.

Санақулов Шуҳрат Абдукаримович 1986 йилда туғилган. Маълумоти олий. Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг бош режиссёри. 

Санақулов Шуҳрат Абдукаримович 2012 йилда Ўзбекистон Давлат Санъат институтининг "Драма театри режиссёрлиги" бўлимини тугатган. 2012 йилдан буён Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирувчи режиссёр лавозимида ишлаб келган. 2018 йилда театрнинг Бош режиссёри лавозимига тайинланган. 

Серқирра ижодкор, маҳоратли режиссёр. Ўтган йиллар моайнида бир қатор спектаклларда роллар ижро этди. "Эдип", спектаклида, "Қоб-ил" спектаклида ижро этган роллари орқали томошабинлар қалбидан жой олган. 

Режиссёр сифатида бир қатор спектаклларни саҳналаштирган. "Трям салом", "Қувноқ бобо","Янги йил эртаги", "Шахиризоданинг эртаги", "Эркатой","Дуэл", "Кузнинг бииричи куни", "Оромижоним сан мани", "Бремен созандалари" каби спектакллар томошабинлар қалбидан чуқур ўрин эгаллаган. 

Республикамизда ўтказиладиган "Наврўз", "Мустақиллик" ҳамда "Шарқ тароналари" каби Фестивал ва умумхалқ байрамларида қатнашиб, санъатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Contacts

Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2024 © samteatr.uz
Samarkand regional
theater of musical Drama

Powered by LIFECOM