Мехри Ҳакимова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Ҳакимова Меҳри Абдуқодировна  1985  йилда Тошкент  давлат  театр  ва  рассомчилик  санъати  институтини  тамомлаган. Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида фаолиятини  бошлаган.     М.Хакимова  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони соҳибаси. У Театрнинг маҳоратли устоз актёрларидан бири ҳисобланади. Ҳозирку кунга қадар театрнинг ёш актёрларига санъат соҳасида устозлик қилиб келмоқда. 

Ўтган йиллар   давомида   турли  хилдаги   характерли  ролларни  маҳорат билан  ижро  этиб  келмоқда.  Булар қаторида: Гулшан  (Фотима   кампирнинг   лотереяси),    Малика («Семурғ» ), Карима  (Чет эллик  куёв), Гулуза  («Исқирт  сатанг) , Хотин  («Ишонмасанг  ўламан,  хотин»), Қиз  («Сигир» ), Вера  («Сўнггилар»), Ҳанифа («Шум  бола»),      Бибихоним  («Буюк  Темур» ), Она  (Қайтиш»), Она (“Қутқарилган қуёш” ), Хосият (“Сиртмоқ” ) каби роллари   шулар    жумласидандир.

У 1988 йилдан 2002 йилгача Фарғона вилоят Ю.Қ.Шакаржонов номли мусиқали драма ва комедия театрида фаолият юритди. Ушбу давр мобайнида ўнлаб образлар яратди.

Қиммат  («Зумрад  ва Қиммат» ) Ёкутхон  («Мунгли  кўзлар» ), Саломат   («Қор    одам» ),  Аломат (“Темир хотин”), Муслима (“Тошкентга саёҳат”),   Амма (“Учар табиб”), Люда Шокировна (“Кампир топайми дадажон”) шулар жумласидандир.

Сўнгги ўн йиллар давомида у яна Самарқанд вилоят мусиқали драма театри саҳнасида ўз ижодини давом эттириб келмоқда.

У охирги пайтларда комедия жанридаги ролларни хам маромига етказиб  ижро  этмокда.  

Аёл («Аёлларни    асранг,  эркаклар!»), Ойдана  («Бир   ўлиб   кўрайчи» ), Милиционер («Жинни бўлиш ҳеч гап эмас»), Шарофат (“Ширин найранг”), Ҳаво ("Қоб-Ил"), Иокаста ("Эдип"), Гавҳаршодбегим ("Мирзо Улуғбек"), Доя ("Кўчки"), Барчин ("Кузнинг биринчи куни") сингари    турли    саҳна   образлари   томошабинлар    томонидан  яхши  кутиб  олинган.

2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди.  

Шунингдек,   у    «Мустақиллик»,   «Наврўз»    ва    «Президент   арчаси»  каби        вилоятнинг     катта     байрам  томошалари    ва     бошқа    оммавий   тадбирларнинг фаол   иштирокчиси. 

Contacts

Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2024 © samteatr.uz
Samarkand regional
theater of musical Drama

Powered by LIFECOM