Машраб Бекмуродов

Бекмуродов Машраб 1983 йил 13 март  куни  Самарқанд  вилояти  Каттақўрғон туманида туғилган,   миллати  ўзбек, маълумоти олий,  2009 йил Ўзбекистон давлат  

Санъат   институтини  тамомлаб, ўз фаолиятини Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида бошлаган.

Ёш истеъдодли актёр қисқа вақт мобайнида қатор спектаклларда турли образлар яратиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан:

Ориқ (“Уч дангаса”), Талонбек (“Минг ўрик”), Орзиқул бобо (“Ўрик гуллаганда”), Ўлмас кашшей (“Шаҳризоданинг эртаги”), Йигитали (“Сиртмоқ”), Шоди (“Кампир топайми дадажон?”), Мулла (“Шум бола” ), Шоир Бўстон (“Бир ўлиб кўрайчи”), Қулмиддин (“Садоқат”), Куёв (“Ширин найранг”), Ҳизр бобо (“Бемеҳрга бахт битмас”), Қароқчи (“Қароқчи  қорбобо”), Лейтенант (“Матонат”), Мардон  (“Ужар  қайнона”) каби саҳна асарлари. 

Истеъдодли ёш актёр М.Бекмуродов биргина 2014 йилда саҳналаштирилган тўртта спектаклда турли образларни яратди: Қамариддин (“Захарли томчилар” ), Қоплоннинг ўрта ёшлиги (“Ойдинда юрган одамлар”), Шайтон (“Қоб-ИЛ” ), Буюк алломалар сиймоси (“Самария” Ибн Арабшоҳ).

М.Бекмуродов театрда ташкил этилган “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти раҳбари ҳамдир. У вилоятда ўтказиладиган турли тадбирлар ва жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Contacts

Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2025 © samteatr.uz
Samarkand regional
theater of musical Drama

Powered by LIFECOM