Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олий тоифали актёри.
Ёрқулов Жўрабек 1980 йил 06 июнда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. Маълумоти тугалланмаган олий. Ҳозирда Узбекистон давлат санъат ва маданият институти 3- босқич талабаси (Махсус сиртқи бўлим).
Ж.Ёрқулов Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов номидаги Самарқанд Давлат Санъат билим юртида ўқиб юрган кезларида 1999 йилдан ўз ижодини Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида драма актёри вазифасидан бошлаган.
Шу йиллар давомида, бир қанча ролларни ижро этган: Суръат (“Шайтон ва Фаришта”), Пўлат (“Хотинимни эри”), Абуҳасан (“Шаҳзоданинг эртаги”), Бибо (“Оқибатли қўшнилар” ), Ўткир (“Ўрик гуллаганда”), Бўзчи йигит (“Ҳунардан зар унар”), , Чанду (“Чандунинг саргузашти” ), Савдогар йигит (“Сеҳрли сандиқ” ), Химон (“Эзгулик ғалабаси” ), Муҳаррир (“Ахмоқ” ), Бой ота (“Шум бола” ), Майор Алиев (“Матонат”), Йигит (“Минг ўрик” ), Машраб (“Хотинимнинг уч ошиғи”), Болтавой (“Меҳрсизга бахт битмас”), Ўтбосар (“Сиртмоқ”), Йигит (“Қайтиш”), Қароқчилар бошлиғи (“Қароқчи Қорбобо”).
Истеъдодли актёр театр репертуаридаги спектаклларда Бўстон (“Бир ўлиб кўрайчи»), Тошпўлат (“Аёлларни асранг”), Саломжон (“Кампир топайми дадажон?”), Ҳалим қассоб (“Ширин найранг”), Ўқитувчи (“Заҳарли томчилар”), Ҳизр ва жарчи (“Ойдинда юрган одамлар”), Тошвой (Меҳридарё), Урхон бобо (“Соҳил бўйлаб чопаётган олапар”), Терговчи (“Разолат қўбонлари”), Прокурор (“Огоҳ бўлинг одамлар”), каби образларни талқин этиб келмоқда.
Жўрабек Ёрқулов шу билан бир қаторда тарихий жанрдаги асарлардаги ранг-баранг роллари билан томошабинлар ва театр мутахасиссислари томонидан юқори баҳоланиб, истеъдодли актёр сифатида эътироф этиб келинмоқда.
Алпомиш (“Алпомиш”), Рустам ботир (“Тўмарис”), Жадид (“Беҳбудий”), Филот (“Қуёш ўғли-Спитамен”), Вазир (“Буюк Темур”), Кохин (“Эдип”), Одам (“Кобил – ила Ҳобил”), Девонбеги (“Мирзо Улуғбек”), Абу-Лайс Самарқандий (“Самарқанд сайқали”), Зохид (“Машраб”) каби тарихий спектаклларда ҳам маҳорат билан роллар ижро этган.
Ж.Ёрқулов 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конститутциясига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ж.Ёрқулов театр касаба уюшмаси раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Ж.Ёрқулов “Мустақиллик”, “Наврўз”, “Шарқ тароналари” ва “Президент арчаси” каби вилоятнинг катта байрамлари ва бошқа оммавий тадбирларнинг фаол иштирокчиси.
Samarkand regional
theater of musical Drama
Address Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru