2021 йилнинг 27 август куни Самарқанд вилоят рус драма театри томоша залида Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг етакчи саҳна устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳиби, устоз санъаткор, маҳоратли актёр Туйма Пардаевнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган ижодий кеча ўтказилди.
Юбилей кечаси анъанавий шакл билан биргаликда “ZOOM” платформаси орқали онлайн ҳам ўтказилди.
Ижодий кечада Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Валихон Умаров, Ўзбекистон давлат Филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси раҳбари Одил Рустамов, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Қобилжон Собирхонов, Самарқанд шаҳар Маданият бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов, Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Ботир Тугалов, Самарқанд вилоят рус драма театри директори Шарофиддин Содиқов ҳамда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри маъмурияти ва ижодкорлари иштирок этишиб, ташриф буюрган меҳмонлар ва театр ижодкорлари томонидан нутқ сўзланди ва табрик, истаклар билдирилди.
Юбилей кечасида театрнинг истеъдодли хонандалари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.
Samarqand viloyati
musiqali drama teatri
Manzil Samarqand shahri, Ko'q saroy maydoni 3 uy
Telefon: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru