Мар Байжиев асари "Дуэль" спетакли хакида. Дуэль – бу икки инсоннинг тўқнашуви, росмана жанги, яъни учинчи одамга ўрин йўқ. Асарда ҳам шундай: Нози ва Азизнинг покиза муҳаббати қаршисида искандардек тубан кимсалар ортиқча. Лекин бахтга қарши, бу икки кўнгил муҳаббатлари бирга бўлолмайди. Назаримизда бу спектакл асарнинг айнан шу маъносига кўпроқ эътибор қаратилган. Шу боис “Дуэль” даги чуқур дард, изтироб, руҳий эврилишларни англаб бўлмайди. Бу уч қаҳрамонни тақдир турфа қисматларга дучор этган...
Бобораҳим Машраб оташнафас шоир бўлиб, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида турли фикрлар ва ривоятлар мавжуд. Машраб қолдирган адабий мерос ҳали тўла аниқланиб, мукаммал ўрганилган эмас. Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари Машраб ҳаёти йўлига назар ташлаб, бадиий мушоҳада қилишга, унинг мўжизакор авлиё, билимдон, ҳозиржавоб шоир, тўғри сўз, ҳалол, покиза инсон, дунё моли ва ҳузур ҳаловатидан воз кечган дарвиш каби хислатларини ўрганишга, саҳнада гавдалантиришга ҳа...
Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида 2017 йилда Иқбол Мирзо асари асосида "ИМОН" драмаси саҳналаштирилди. Мазкур спектакл Ўзбекистон Қорақолпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев томонидан саҳналаштирилди. Унда Саҳналаштирувчи рассом – Баҳром Сафоев, Бадиий раҳбари – Баҳодир Шарофов, Театр директори – Камолиддин Қоржовов. Инсонларнинг ҳаётида “Имон” тушунчаси жуда кенг бўлиб, “ишонч”, “эътиқод” маъноларини англатади. Маънавий-ахлоқий фазилат сифатида эса имон фақат одамзотгагина хос руҳий ходис...
“Кузнинг биринчи куни” Асосий ходисалар талабалар ўртасида бўлиб ўтади. Кунларнинг бирида 3 ўртоқ Фарходларникига боришади уйдан эски милтиқ топиб олишади ва ўйинқароқлик билан қарғани отмоқчи бўлишади ва нохосдан кўчада ўтиб кетаётган одамни отиб қўйишади. Саросимага тушган болалар нима қилишни билмай Рамзни дала ховлисига яширинишади. Вахолангки буни Шокир ака сезиб қолади ва ўғлини излаб келади. Вазият шунчалик мураккаб эдики Шокир ака ўз ўғлини қонун қўлига топширадими ёки уни яширадими....
“Давлат болалари” Драма жанрида ёзилган бу саҳна асарида асосий қаҳрамон, болалар уйида катта бўлган етим бола, Бутир (болалар уйининг тирмизаги)нинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Воқеалар ривожи давомида унинг тенгдошлари Баҳор, Бахтиёр ва Назира каби ёшларнинг ҳаёти, улар орасидаги соф муҳаббат ҳам томошабинлар кўз ўнгида гавдалана бошлайди. Баъзан кулгулик, баъзан кескин драматик саҳналар орқали томошабинда, ҳаётнинг аччиқ синовларини бошидан кечирган, лекин буни ҳеч кимга билдирмасдан, гўё энг бахтл...
Грузин драматурги А.Цагарели қаламига мансуб “Хонума” асари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган бўлиб, у грузин халқининг ҳаёти, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини сўзлаб берувчи санъат дурдонасидир. Мазкур саҳна асари Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида мусиқали комедия жанрида саҳналаштирилди. Воқеалар Грузия давлатининг Тифлис шаҳрида бўлиб ўтади. Тифлиснинг аслзода ва зодагонларидан бўлмиш ёши ўтиб қолган, хонавайрон бўлган, отасидан қолган собиқ қаср, ҳозирда эса бўм-бўш хувил...
Воқеа-ходисалар Самарқандда бўлиб ўтади. Мазкур саҳна асарида ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги ўзаро қардошлик, Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатлар, иккала давлатларда мақом санъати йўналишида ижод қилиб келаётган ижодкорларнинг маданий алоқалари акс этади. Озарбайжонлик машҳур қўшиқчи Рашид Гунашни (асли келиб чиқиши ўзбекистонлик) ўзбекистонлик қўшиқчи, Мақом ансамбли хонандаси Қамарнисо, икки давлат солистлари (Рашид Гунаш ва Қамар) иштирокидаги концерт дастур...
XV аср Хуросон музофотида тож-тахт учун Шаҳзода ва султонлар ўртасидаги ихтилоф авжига минади. Айни шу даврда камолот ёшига етган, нафақат Хуросон балки, шарқ халқлари назм оламида ўз сўзига эга бўлган Алишер Навоий кўнгил осойишталиги, қалб таскини, маърифат истаб олим ва уламолар маскани, илм-фан ўчоғи бўлмиш Самарқандга йўл олади. Зеро, сарой амалдорининг фарзанди, Хуросон валиаҳд шаҳзодалари билан бирга собиқ султоннинг ҳомийлиги остида вояга етган, айни чоғда мол-мулки мусодара этилиб, ҳаёти таъзийқ...
“ЭДИП” Саҳналаштирувчи режиссёр: Овлякули Ходжақули Спектакл жаҳон драматургиясида алоҳида мақомга эга Софокл ва Сенека асарлари асосида ишланган инсценировканинг саҳнавий талқинидан иборат. Унда тақдиру-азал қаршисида ожиз одам қисматининг энг нозик жиҳатлари, авлодларга муносабат, кибр ва нафс тажовузи, ўтмишдаги хато ва жиноятларни ғаразли, узоқ тафтиш қилишнинг салбий оқибатлари каби масалалар хусусида фикр юритилади. Саҳна асари декорацияси ва режиссураси фожеа моҳиятини атрофлича ва чуқур оч...
Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда. “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди” – дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Ҳудудларда яшайдиган ёшлар зерикканидан нима қилишни билмасдан бемаза ишларга берилиши, безорилик, жиноят йўлига кириши, зарарли оқимларга қўшилиб ...
“С А М А Р И Я” Фольклор-этнографик анимацион шоу Сахналаштирувчи режиссёр- Мухаммадрасул Мамадаминзода Мазкур спектакль буюк алломалар: Ибн Арабшохнинг “Ажойиб ал макдур фи тарихи Таймур”, Табарийнинг “Тарихи Табарий”, Мухаммад Гиёсуддининг “Гиёс ул- лугот”, Шарафиддин ал Яздий ва Низомиддин Шомийларнинг “Зафарнома”, Бобурмирзонинг “Бобурнома”, Гулбаданбегимнинг “Хумоюннома” хамда Абу Тохирхужанинг “Самария” каби тарихий асарларига асосланиб кадимий Самарканднинг 8-чи аср (712 йил) дан бошлаб т...
“Қоб-ИЛ” спектакли ҳақида қисқача маълумот Саҳналаштирувчи режиссёр: Овлякули Ходжақули Жаҳон адабиётида кўплаб дурдона асарларнинг яратилиши теология тақдим этган пурмаъно ривоятларнинг ўрни беқиёсдир. Улар фақат илоҳиёт аҳли томонидангина эмас, балки халқнинг турли табақалари, қолаверса, турли динлар кесимида ислоҳотчи сифатида майдонга чиққан кучлар вакиллари иштирокида ҳам узоқ даврлар изчил ва мунтазам ишланган. Шунинг учун ҳам улар ҳамма замонларда умуминсоний ғояларга мос бўлиб қолаверади ва ҳа...
Кўчки – фақат табиат ҳодисасими? Катта тоғлар билан ҳар томондан ўралган манзили номаълум қишлоқда маҳаллий аҳоли баланд овозда гаплашишмайди, овоз чиқариб кулишмайди. Чунки, товуш тўлқинлари қор кўчкисини келтириб чиқариши мумкин.
Дорогие Самаркандцы и гости нашего легендарного города! Впервые в Узбекистане! Впервые в Самарканде! Пройдёт БОЛЬШОЙ ГАЛА-КОНЦЕРТ «ВИВАТ, ОПЕРЕТТА» НА СЦЕНЕ САМАРКАНДСКОГО ОБЛАСТНОГО ТЕАТРА МУЗЫКАЛЬНОЙ ДРАМЫ с участием артистов Новосибирского Музыкального Театра! Театр неоднократно принимал участие в Российском Национальном театральном фестивале «Золотая Маска». Коллектив театра является обладателем пятнадцати Премий «Золотая Маска»! Именно у Вас появилась уникальная возможность увидеть вживую т...
Мазкур саҳна асари драматург Нил Саймоннинг “Калифорния сюитаси” трилогиясининг учинчи қисми асосида таъбдил. Спектаклда эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар акс этади.
Воқеа Британияда бўлиб ўтади. Асарда жамиятдаги социал муаммолар, оталар ва болалар ўртасидаги тахт учун кураш ижтимоий-сиёсий воқеалар билан вобаста тарзда тасвирланади. Кўпни кўрган ва ўз куч-қудратига ишонган тажрибали қирол Лир кексайган чоғида мамлакат сарҳадларини уч қизига тақсимлаб бериб, ўзи “давлат ташвишларидан холи” яшамоқни ният қилади. Иззатталаб ҳукмдор аввалига қизларининг ўзига бўлган садоқатини билмоқ ниятида улардан қайси бири кекса отани кўпроқ яхши кўришларини сўрайди. Катта қизи Г...
Улуғ аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур авлоди бўлмиш Мирзо Улуғбек ўрта асрлар Шарқ Уйғониш (Ренессанс) даврининг буюк намояндаларидан бири, илм-фан ҳомийси, фалакиёт соҳасида ўз давридан бир неча асрлар илгарилаб кетган улкан олим, муаррих, давлат арбоби. У қирқ йил шаҳри азим Самарқандни пойтахт тутиб, Амир Темур салтанатининг бир қисмини барқарор сақлади, улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширди
Samarqand viloyati
musiqali drama teatri
Manzil Samarqand shahri, Ko'q saroy maydoni 3 uy
Telefon: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru