Самарқанд вилояти мусиқали драма театри Балетмейстери.
Эргашева Мадинахон 1993 йил 25 январда Самарқанд шаҳрида туғилган.
Миллати ўзбек, маълумоти олий, 2014 йил Олий хореография ва миллий рақс мактабини битирган ва 2015 йилдан эътиборан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида бош балетмейстер вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Эргашева Мадинахон театр жамоаси сафига келиб қўшилганига кўп бўлмаган бўлсада, ўз истеъдоди сабабли балет жамоасига раҳбарлик қилиб келаяпти. У шунингдек, театр репертуаридаги қатор спектаклларга рақс саҳналаштириш билан бир қаторда, ўзи ҳам уларда фаол иштирок этиб келмоқда.
“Заҳарли томчилар”, “Кампир топайми, даджон?”, “Ойдинда юрган одамлар”, “Шоу-коцерт дастурлари” кабилар шулар жумласидандир.
Эргашева Мадинахон “Самария” фольклор-этнографик томошасини “Жон Самарқанд” композицияларини саҳналаштиришда жонбозлик кўрсатди. .
Эргашева Мадинахон тажрибали балет артисти сифатида театр балет сафига келиб қўшилаётган ёшларга санъат сирларини янада чуқур ўзлаштиришларида устозлик қилиб келмоқда.
Шунингдек, вилоятнинг “Мустақиллик”, “Наврўз” каби умумхалқ байрамларидаги мусиқий чиқишлари билан ўз истеъдодини намоён этиб, иштирок этиб келмоқда.
Samarqand viloyati
musiqali drama teatri
Manzil Samarqand shahri, Ko'q saroy maydoni 3 uy
Telefon: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru