Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



МИРЗО УЛУҒБЕК

Улуғ аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур авлоди бўлмиш Мирзо Улуғбек ўрта асрлар Шарқ Уйғониш (Ренессанс) даврининг буюк намояндаларидан бири, илм-фан ҳомийси, фалакиёт соҳасида ўз давридан бир неча асрлар илгарилаб кетган улкан олим, муаррих, давлат арбоби. У қирқ йил шаҳри азим Самарқандни пойтахт тутиб, Амир Темур салтанатининг бир қисмини барқарор сақлади, улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Аммо унга бу ишларида қаршилик қилган, шоҳлик тожини тортиб олиб, мамлакатни ўз худбин хоҳишлари туфайли таназзулга бошлаган кучлар бор эди. Уларнинг тепасида Мирзо Улуғбекнинг ўз зурриёти, мутаассиб Мирзо Абдуллатиф турарди. Ота ва фарзанднинг ана шу қарама-қаршиликлари, олам сирларини билишдек ёруғ тилак-истак билан мутаассибона ақидаларга кўр-кўрона бўйсуниш орасидаги муросасиз зидлик, маърифат ва жаҳолат кураши ўзбек ва озарбайжон халқининг фарзанди, атоқли шоири ва драматурги Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” номли машҳур саҳна асарининг бош мавзусидир.

Улуғбекнинг оламни илмий билиш, янги-янги кашфиётлар яратиш йўлидаги ишлари унинг жамият ҳаётини адолат ила бошқариш, инсонлар қалбига эзгулик уруғини сепиш каби юксак фазилатлар касб этиши учун ҳам восита бўлади. Шоҳ ва олим, ота ва адолатли ҳукмдор бурчлари орасидаги изтироблар, мураккаб муносабатлар, ёрқин эҳтирослар, олам ва одам ҳақидаги фалсафий мушоҳадалар “Мирзо Улуғбек” тарихий фожиасининг ҳар бир давр учун эскирмас ғоявий-бадиий баркамол асар сифатида аҳамият касб этишига асосий сабабдир. Бугунги глобаллашган дунёқарашлар замонида мазкур асар даврнинг оғриқли саволларига жавоблар топишимизда, маънавий баркамоллик йўлларида бадиий маёқ бўлиб хизмат қилса, ажабмас.

Мақсуд Шайхзода асари - Ш.Ризаев таҳририда

 

Саҳналаштирувчи режиссёр - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат 

                                                   арбоби - Олимжон Салимов

 

  Саҳналаштирувчи рассом, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби - Шуҳрат Абдумаликов

 

Театр директори ва  Бадиий раҳбари – Баҳодир Шарофов

 

 

ҚАТНАШЧИЛАР

 

Мирзо Улуғбек - Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов

                              Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Раҳимов

Абдуллатиф Мирзо - Ҳаёт Ҳамидов

Али Қушчи - Фарид Расулов

Гавҳаршодбегим - Меҳри Хакимова

Саккокий - Машраб Бекмуродов

Шайхулислом Бурхониддин - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

                                                     Баҳрулло Рахимов

Пири Зиндоний - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Туйма Пардаев

Фируза - Шоҳсанам Рахимова

Нигор хоним - Сарвиноз Саитова

Сайид Обид - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Солижон Ҳакимов

Аббос - Дилшод Жўрабоев

Бек Арслон - Жамшид Муродов

Қози Мискин - Ҳаёт Ҳамидов

Фармоншоҳ  - Аваз Маматқулов

Буроқбек - Фазлиддин Болиқулов

Девонбеги - Жўрабек Ёрқулов

Меъмор - Хуршид Баратов

Амир Темурнинг арвоҳи - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист           

                                                 Баҳрулло Рахимов, Фариз Исмаилов

Чин элчиси - Низом Қосимов

Ҳинд элчиси - Мурод Носиров

Фаранг элчиси - Лазиз  Маматқулов

Миср элчиси - Мурод Турдиев

Рус элчиси - Анвар Ҳамроқулов

Зиндонбон - Абдулазиз Тоштемиров

Талабалар - Шаҳзод Хикматов, Равшан Сувонов, Элбек Бойматов

Қўшиқ ижрочиси - Анзират Умарова




Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri