Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Teatr haqida

            Самарқандда илк бор ёзма драматургияга буюк маърифатпарвар олим, журналист, педагог Махмудхўжа Беҳбудий 1912 йилда асос солади.

            Дастлаб “Самарқанд” (Ўзбек,рус тилларида) газетаси 1901 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан чиқарилади.

            1911-12 йилларда тарихий музей ташкил қилади.

1912 йилда  ёзган “Падаркуш” фожеавий саҳна асарини Закавказия ўлка ҳарбий маъмурияти цензураси тасдиқлагач, 1913 йилнинг 17-19 ноябрларида  М.Беҳбудий  матбаасида А.Бадрий, Х.Шукрулло, Х.Рахматуллаев. А.Курбий иштирокида

асар  ўқилади  ва саҳналаштириш масаласи  кўрилади.

(“Шўълаи  инқилоб”  журнали № 3-сон  “Самарқанд”)  бу ишни амалга  ошириш  учун  тадбиркор (Тери  ошлаш корхонаси хўжайини)  Акобир  Шомансуров  ҳамда Самарқанд мусиқа жамиятининг  мусулмон  сектори  раиси  Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов “Ойна” журнали  муҳаррири Абдулла Бадрий, Янги  мактаб (шахсий) ўқитувчиси  Ҳожимўмин  Шукрулло зиммасига  юклатилади. Шу  вақтда   Самарқандда  Гастролда бўлган  “Турк” (Тифлис) – озарбайжон театри  актёри – режиссёр Алиасқар  Асқаров  эди. 1913 йилнинг  декабрида  у шу асарнри саҳналаштира бошлади. 1914 йилнинг  12-13 январида  янги  шаҳардаги 500 ўринли  қишги театр биносида  (бу театр Самарқанд вилояти  генерал  губернатори  Г.Абрамов томонидан  собиқ  отхона  ўрнида  1986 йилда  қурилган).

Репитиция  қилинади  ва 1914 йилнинг  14 январида  кеч  соат  18- 00 да  премьераси  бўлиб  ўтади. Спектаклни  Х.Абдурасулов  мусиқалаштирган. Танаффус  вақтида  мусиқа жамияти  рус секторининг   уриб  пуфлаб  чалувчи (ҳарбий)  оркестри  “Шарқ  куйлари” ни  чалиб  турган. Бу  ҳақда  марҳум, Ўзбекистон халқ артисти  Ҳошим  Нарзиқулов  мен билан  1960 йилнинг 13- майида  (у кишининг  50- йиллик  юбилейида)  шундай  эслаган эди.

Мен. Саъдулла  (Журабоев)  билан  икки кун олдин  дадамларнинг  рухсати  билан  4 та билетни  12  сўмга сотиб олгандик. Биз  балконга  дадамлар  “Падаркуш”ни  томоша қилгандик...  театрга  бўлган ҳавас, орзу  шундан бошланган эди.  16 ёшимда  маҳалладошимиз  Акобир  Шомансуровнинг  ёрдамида  шу  театрга  келган  эдим...

Шу  театрда 1929 йилгача  актёр бўлиб  ишлаган,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  ўқитувчи  Гулчехра Субхонқулова (миллати  татар)  мен билан бўлган суҳбати   (13- феврал  1973  йил. Шорс  кўчаси  № 64) да  “Мен 1917 йилнинг  ёзида  театрнинг сиёсий  раҳбари  Зоҳида  Бурнашева  ёрдамида  театрга  ишга келдим...

М.Беҳбудий  биз  билан  учрашди... Биз аёлларни  А.Шомансуров  ҳимоя  қиларди.  Бой  хотин (“Падаркуш”)ни, Тўти  (“Мазлума  хотин”)ни  ўйнардим.1929 йилда театр Республика  агиттеатрга айлангач  мактабга  қайтдим.  

       Дарҳақиқат, Самарқанд  Ўзбек  театри  Қўқон, Фарғона    (1914  йил  март) , Хўжанд  (март, апрел), Каттақўрғон, Когон   (май), Красноводск (май)  шаҳарларида  Ш.Акобиров ҳомийлигида  Гастролда  бўлади.  1917 йилнинг  27 декабрида    вақтли  ҳукумат  ихтиёрида  1918 йилнинг  январида  Самарқанд вилоят  ҳарбий-сиёсий (полит.отдел) ихтиёрида бўлган  эди.  1918 йилнинг  14  февралида  театр национализация    қилинади  ва  Самарқанд  вилоят  мусулмон  (ўзбек) театри  сифатида  фаолият  кўрсатади. Театрда  шу  йиллар  Ҳ.Нарзиқулов  (1950-1963),  С.Жўрабоев (1901-1975), Бурхон     Тураев, Аъзам  Каолов, Ш.Соҳибов, Ҳ.Абдурасулов, Фотима    Шайдулина  Ҳалима  Зафарова  каби  Ўзбекистон ва Тожикистон  халқ  артистлари  1914-1940  йилларда  ишлаган.

    Мен  Тошкент  Санъатшунослик  илмий  тадқиқот  институтида, -  аспирантурада  ўқиб  юрган  йилларим  (1972    январ, 1975 - феврал)  асосан  Самарқанд  ўзбек  театри  тарихи  билан  чуқур  шуғулланганман.: Самарқанд  вилоят  давлат архиви, Москва – марказий  давлат  ҳарбий  архиви, СССР халқ  маъорифи  давлат  архиви  ҳамда  Ленинграддаги  “Шарқ  қўлёзмалари”  кутубхона  архивида  бўлиб, салкам  (1972- май, июн)  икки  ой  давомида  2000 дан  ортиқроқ  Самарқанд вилоятига оид  маъориф, маданият  архитектура, мусиқа, шаҳарсозлик  ҳамда  театрга оид  манбаларини  ўрганганман.

  Шунингдек,  1890-1917 йилларда  чоп  этилган  “Самарқанд”

(вилоятнинг  йиллик  ҳисоботи)  журналидан  манбалар  тўплаган эдим.  Шунингдек, Самарқандда  чоп этилган “Шўълаи  инқилоб”  журналидан  (1920-1924)  фойдаланганман

Айни  пайтда  “Самарқанд  ўзбек  театри “ монографияси  устида  ишлаяпман.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri