Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



17.09.2018

104 театр мавсумининг очилиши



       Самарқанд вилоят мусиқали драма театри 104-мавсумини таниқли режисёр Баҳодир Назаров саҳналаштирган "На малакан,на фаришта"(Н.Қобилов,Ф.Олимов)  мусиқали  драмаси  билан бошлади.

             Маросимни Самарқанд вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ва театрнинг бадиий раҳбари Баҳодир Шарофов кириш сўзи билан очиб ,  давлатимиз раҳбарининг  театр  санъати равнақи йўлида кўрсатилаётган ғамхўрлиги туфайли республикамиз театрлари, шу жумладан Самарқанд мусиқали драма театри ижодий жамоаси ҳам ўз фаолиятини янада такомиллаштириб, замон билан ҳамнафас, давр руҳига ҳамоҳанг, томошабинларни эзгуликка чорловчи, тафаккурини юксалтиришга хизмат қилувчи асарлар театр репертуаридан ўрин олиб, нафақат юртимизда,балки чет эл томошабинларига намойиш этиб келинаётганлигини таъкидлади.

            -Ўтган “103-Театр мавсуми” театр тарихидан унутилмас янгиликлар билан из қолдирди, дейди театр директори вазифасини бажарувчи Камолиддин Қоржовов.

        -Ушбу даврда томошабинлар эътиборига “На малаксан,на фаришта”, “Дуэл”, “Кузнинг биринчи куни”, “Меҳридарё”, “Кўчки” ва “Имон” каби йирик саҳна асарлари  тақдим этилди. Театр жамоаси жорий йил Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган “Минг нафас бир овоз” XI-Халқаро фестивалида ва Қозоғистон Республикасининг Остона шахрида ўтказилган “Самғау” VI Халқаро театрлар фестивалида “Кўчки” спектакли билан  иштирок этиб , фахрли дипломларни қўлга киритди. I-Халқаро Мақом санъати фестивали (Шаҳрисабз) ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятида бўлиб  ўтган  Самарқанд маданият кунларида иштирок этиш эса театр ёш ижодкорларини руҳлантириб юборди.

             Маросимда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг  репертуар - таҳририят шўъба мудири, драматург Ҳайитмат  Расул ва Ўзбекистонда хизмат кўратган ёшлар мураббийси,таниқли режиссёр Мунаварра Абдуллаева сўзга чиқиб, театрда амалга ошираётган  ишлар,ижодий жараёнлар ва ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, театр жамоасини 104 очилиш мавсуми билан самимий қутлашди.

          Бир сўз билан айтганда 103- театр мавсуми сермаҳсул ва ютуқларга бой мавсум бўлди . Янги театр мавсумида ҳам театр ихлосмандлари ва томошабинлар эътиборига эзгуликни, юртпарварликни, инсоний фазилатларни камол топтиришга хизмат қиладиган сермазмун ҳаётий асарларни саҳналаштириш режалаштирилган.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri