Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



4.08.2018

Туркия давлатининг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган “Минг нафас бир овоз” 11-Халқаро театрлар фестивалининг тантанали очилиш маромини бўлиб ўтди



20-30 апрел кунлари Туркия давлатининг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган “Минг нафас бир овоз” 11-Халқаро театрлар фестивалининг тантанали очилиш маромини бўлиб ўтди.

 

Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган “Минг нафас бир овоз”                           11-Халқаро театрлар фестивалининг тантанали очилиш маромига бағишланган катта байрам томошасига бўдиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимидан олдин Конья театри олдида катта театр томошалари,  турли театр образлари, эртак ва йирик катта – катта саҳна асарларининг қарамонлари меҳмонлар олдида гавдалантирилди, бир қатор мусиқаий асбоблар ёрдамида мусиқий чиқишлар ташкиллаштирилди.

Шундан сўнг тантанали очилиш маросимининг расмий қисми бошланди. Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар мазкур фестивалнинг ўзига хос рамзий маънога эга эканлиги, бутун дунё театрлари ва туркий тиллари театрлари бирлашиб жаҳон цевилизатциясига ўзининг ҳиссасини қўшишини ва бугунги глобал ўзгараётган  жараёнларда театрларнинг  ўз овози, ўзининг мустаҳкам позитциясига эга бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Айниқса очилиш маросимида Ўзбекистондан келган  меҳмонларнинг ташрифи алоҳида қутланиб, уларнинг санъатига ва Ўзбекистонда олиб борилаётган  кенг миқиёсидаги ислоҳатларга жуда катта юқори баҳо беришди.

Шу куни Самарқанд вилоят мусиқали драма театри томонидан  Туркия давлатининг Маданият ва туризм вазирлиги вакилларига Ўзбекистондан олиб борилган эсталик совғалари топширилди.

Фестивалнинг очилиш маросимидан сўнг Анқара давлат театри ижодкорлари  томонидан “Кун ботиши” драма спектаклини барча иштирокчиларга намойиш этишди.

 

 

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri