Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



4.08.2018

Туркия давлатининг Конья шаҳрида "Кўчки" спектакли намойиш этилди



 

Туркия давлатининг Конья шаҳрида "Кўчки" спектакли намойиш этилди

Туркия давлатининг Конья шаҳрида "Кўчки" спектакли намойиш этилди

Жорий йилнинг 22 апрель куни Туркия давлатининг Конья шаҳрида ўтказилаётган "Минг нафас бир овоз" XI Халкаро театрлар фестивалида Самарканд вилояти мусиқали драма театри вакиллари иштирок этди. Театр жамоаси томонидан "Кўчки" спектакли намойиш этилди.

Спектаклни Туркия жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари ва театр муҳлислари мароқ билан томоша қилишди.

Спектакль намойишидан сўнг сўзга чиққанлар ўзбекистонлик саньаткорлар маҳоратига юқори баҳо беришди.

Хусусан, асар муаллифи Тунжар Жужан ўғли "Кўчки" воқеаларининг айнан шу ўлкада содир бўлганлиги ва Самарқанд театри ижодкорлари фестивалга келиб, спектаклни шу ерда ўйнаганликлари унитилмас таассуротларга бой бўлганлигини эьтироф этди.

Фестивалнинг ташкилий қўмита аьзолари томонидан театр жамоасига Халкаро анжуманда муваффақиятли иштирок этганлик ҳақидаги диплом ва статуэтка тантанали равишда топширилди.

 

 

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri