Насиров Мурод Касим-Алиевич 1962 йил 2 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган.
Миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1989 йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тугатган.
2015 йилдан Ҳ.Олимжон номидаги давлат драма ва мусиқа театрида драма актёри вазифасида ишлаб келмоқда.
Театрда саҳналаштирилган “Янги йил томошалари” байрамларида турли ҳил эртак қаҳрамонлари, театрда са=налаштирилган бар ыатор спектакллар “Ўжар қайнона” Мулла, “Меҳридарё” Шаҳоб, “Огоҳ бўлинг одамлар” Эркин, “Заҳарли томчилар” Ўқитувчи, “Мирзо Улуғбек” Ҳинд элчиси, “Имон” Карим Собиров, “Кузнинг биринчи куни” профессор Тулаганов, образларими маҳорат билан ижро этган.
Насиров Мурод театр ва вилоят томонидан ташкил этиладиган бир қатор “Шоу-ханда”, “Мутойиба”, “Наврўз”, “9-Май Хотира ва қадрлаш куни”, “Фавворалар куни” Мустақиллик, “Театр куни”, “Янги йил” байрамларида мунтазам равишда бошловчилик қилиб келган.
Музыкально драматический
театр Самаркандской области
Адрес г.Самарканд, площадь Кук-сарой 3
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru