Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Мехри Хакимова

ҲАКИМОВА МЕҲРИ АБДУКАДИРОВНА  1985  йилда Тошкент  давлат  театр  ва  рассомчилик  санъати  институтини  тамомлаб, Ҳ.Олимжон  номли  Ўзбек драма театрида  фаолиятини  бошлаган, Истеъдодли  театр  ва  кино  актёри.

        Ўтган    йил   давомида   турли  хилдаги   характерли  ролларни  маҳорат    билан  ижро  этиб  келмоқда.

         Гулшан  (Фотима   кампирнинг   лотереяси),    Малика («Семурғ» ), Карима  (Чет эллик  куёв), Гулуза  («Исқирт  сатанг) , Хотин  («Ишонмасанг  ўламан,  хотин»), Қиз  («Сигир» ), Вера  («Сўнггилар»), Ҳанифа («Шум  бола»),      Бибихоним  («Буюк  Темур» ), Она  (Қайтиш»), Она (“Қутқарилган қуёш” ), Хосият (“Сиртмоқ” ), Ҳаво  (“Қоб-ИЛ”)  роллари   шулар    жумласидандир.

                У 1988 йилдан 2002 йилгача Фарғона вилоят Ю.Қ.Шакаржонов номли мусиқали драма ва комедия театрида фаолият юритди. Ушбу давр мобайнида ўнлаб образлар яратди.

                Қиммат  («Зумрад  ва Қиммат» ) Ёкутхон  («Мунгли  кўзлар» ), Саломат   («Қор    одам» ),  Аломат (“Темир хотин”), Муслима (“Тошкентга саёҳат”),   Амма (“Учар табиб”), Люда Шокировна (“Кампир топайми дадажон”) шулар жумласидандир.

                Сўнгги ўн йиллар давомида у яна Самарқанд вилоят Ҳ.Олимжон номли драма ва мусиқа театри саҳнасида ўз ижодини давом эттириб келмоқда.

        У охирги пайтларда комедия жанридаги ролларни хам маромига етказиб  ижро  этмокда.  

Аёл    («Аёлларни    асранг,  эркаклар!»), Ойдана  («Бир   ўлиб   кўрайчи» ),    Милиционер(«Жинни бўлиш ҳеч гап эмас»), Шарофат (“Ширин найранг”) сингари    турли    саҳна   образлари   томошабинлар    томонидан  яхши  кутиб  олинган.

        Шунингдек,   у    «Мустақиллик»,   «Наврўз»    ва    «Президент   арчаси»  каби        вилоятнинг     катта     байрам  томошалари    ва     бошқа    оммавий   тадбирларнинг фаол   иштирокчиси. 

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri