Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Гавхар Ибрагимова

Ибрагимова Гавҳар 1963 йил 04 ноябр  куни Самарқанд шаҳрида туғилган.

Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, Самарқанд давлат Санъат билим юртини  тамомлаган.

2005  йилдан Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд давлат драма ва мусиқа театри  концертмейстери вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

 У ижодий фаолияти мобайнида театрда саҳналаштирилган “Бремен созандалари” “Буюк Темур”, “Оппоқой ва етти Гном” , “Уч дангаса” , “Мўчаллар саргузаштлари”, “Жасур қуёнча” , “Сеҳрли қутича”, “Ойдинда юрган одамлар” ,“Кампир  топайми,    дадажон?”, “Қоб-ИЛ”

каби спектаклларда концертмейстерлик қилиб, юксак маҳоратини намоён этиб келмоқда. 

2014 йил театр оркестр жамоаси таркибини қайта кўриб чиқиш, истеъдодли ёшларни ишга таклиф этишда жонбозлик кўрсатди.

2015 йил март ойида “Жон Самарқанд” номли вокал-хореографик композицияни ташкил этиш, ундаги ижроларни кўриб чиқиш ва оркестр жамоаси жўрлигини таъминлашда иштирок этди.

Истеъдодли санъаткор Ибрагимова Гавҳар вилоятда ўтказилиб келинаётган “Мустақиллик”, “Наврўз” умумхалқ байрам тадбирларида оркестр жамоалари чиқишларини ташкил этишда фаол иштирок этиб келмоқда.      

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri