Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



2.08.2018

Оромгоҳларда ижодий гуруҳ



Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси вилоятдаги доимий оромгоҳларнинг 1-даврасида ўтказиладиган маданий – маърифий тадбирлар режасига асаосан бир қатор оромгоҳларда бўлишди. Хусусан вилоятдаги “Амир Темур”, “Юлдузча”, “Қалдирғоч”, “Учқун” каби болалар оромгоҳларига бориб “Оловуддиннинг саргузаштлари” спектаклини ҳамда ўзларининг мусиқий чиқишлари, театрлаштирилган томошаларини болажонларга намойиш этишди. Оромгоҳларда ижодий  гуруҳ томонидан кизиқарли ўйинлар ҳам ташкил этилди ва унда болажонлар фаол иштирок этишди. Болалар дам олиш оромгоҳларининг жами 500 га яқин болажонлари мазкур концерт дастурларидан, театр томошаларидан баҳраманд бўлишди. Болалар дам олиш оромгоҳларининг раҳбарлари ва оромгоҳ маъмурияти томонидан театрга ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri