Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



4.08.2018

Минг нафас бир овоз Ҳалқаро театрлар фестивали



Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган                       “Минг нафас бир овоз” Ҳалқаро театрлар фестивалига Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳам иштирок этиш учун Конья шаҳрига етиб боришди. Конья шаҳрининг жамоатчилик вакиллари ҳамда театрлар жамоаси, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрини илиқ кутиб олишди. Бугун мазкур фестивалда иштирок этиш учун 10 дан ортиқ давлатлардан театр жамоалари Конья шаҳрига ташриф буюришган. Хусусан Обзарбайжон, Қозоғистон, Косова, Сербия, Италия, Туркия давлатининг Истанбул, Анқара давлат театрлари ҳам фестивалда иштиок этиш учун Туркия давлаининг Конья шаҳридадир. Фестивалнинг биринчи кунида иштирокчилар Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатурк ҳайкали пойига гулчанбарлар  қўйиш маросимида иштирок этдилар. Делегатциямиз аъзолари ҳамда ижодий жамоа томонидан тасаввуф илмининг асосчиси Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари мақбараларини бориб зиёрат қилишди. Зиёрат давомида алломанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида кўп маълумотларга эга бўлишди.

Шундан сўнг  Конья шаҳар театрида ижодий жамоаларнинг ўзаро фикр алмашиш ва келгусидаги ижодий ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор музокаралари бўлиб ўтди. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки мазкур фестивал Туркиянинг Оммавий ахборот восиларида кенг ёритилиб борилмоқда.

Телевидения, радио ва журналларда Ўзбекистонлик санъаткорларининг ташрифи ҳақида кенг маълумотлар бериб борилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг иштироки ҳақидаги мақолалар бир қатор журналларда нашр этилилиб Ўзбек маданияти ва саъати ҳақида ҳам маълумотлар чоп этилган. Туркияда ушбу фестивал ўн биринчи маротаба ўтказалаётган бўлсада Ўзбекистон делегатцияси илк маротаба иштирок этяпти. Бу ҳам бўлса кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Бугун 20 апрел куни кечқурун Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтадиган “Минг нафас бир овоз”                               11–Ҳалқаро театрлар фестивалининг расмий тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri