Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



4.08.2018

“Самғау” VI Халқаро театрлар фестивалида Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси “Кўчки” спектаклини намойиш этди.



“Самғау” VI Халқаро театрлар фестивалида 

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси

“Кўчки” спектаклини намойиш этди.

 

Козокистонда бўлиб ўтаётган “Самғау” VI Халқаро театрлар фестивалида  Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси таникли турк драматурги  Тунжар Жужан ўғлининг “Кўчки” (режиссёр – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валихон Умаров) спектаклини намойиш этди. Театр ижодкорларининг мазкур асари жорий йилнинг апрель ойида Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган “Минг нафас – бир овоз” туркий тилларда саҳналаштирилган спектаклларнинг XI халқаро фестивалида эътироф этилган эди.

 Козогистонлик  томошабинлар ва фестивал иштирокчилари   спектаклни жуда илиқ қарши олишди. Спектакл бўйича бўлиб ўтган муҳокамаларга ташриф буюрганлар ва мутахассислар спектаклнинг мукаммал ишланганлиги, муаллиф томонидан берилган драматик ҳолатларни театр актёрлари юқори маҳорат билан ижро этганликларини, қолаверса ушбу спектаклда кўтарилган муаммо бугун долзарб эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Хакамлар ҳайъати  спектаклга юқори баҳо беришди.

Шохсанам Облокулова, актриса :

Мен  мазкур фестивалда иштирок этаётганимдан жуда хам хурсандман . Чунки, фестивалда иштирок этаётган хар  бир  театр  жамоаси спектаклларини кенг жамоатчилик ва турли мамлакатлардан таклиф этилган энг кучли театршунос мутахассислар  холис тарзда таҳлил  этиб, муносиб бахо беришяпти. Устозларнинг спектаклимизга юкори баҳо беришлари  биз ижодкорларни кувонтирди. Таникли сахна усталари ва профессиональ  мутахассислар томонидан олиб борилаётган мастер-класс дарслар ёрдамида хар бир актёр учун керак булган кўп нарсаларни  ўрганиб, маҳоратимизни оширдик.

Фестиваль  ҳакамлар ҳайъати  томонидан   “Гран при”,                 “Энг яхши спектакль”, “Энг яхши режессура иши”, “Энг яхши эркак роли ижрочиси”, “Энг яхши аёл роли ижрочиси”, ”Энг яхши кичик пландаги рол ижрочиси” каби номинациялар бўйича баҳоланади. Ғолибларни тақдирлаш маросими 16 июн кунига белгиланган.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri