Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


"Хонума"

Грузин драматурги А.Цагарели қаламига мансуб “Хонума” асари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган бўлиб, у грузин халқининг ҳаёти, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини сўзлаб берувчи санъат дурдонасидир.

Мазкур саҳна асари Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида мусиқали комедия жанрида саҳналаштирилди. Воқеалар Грузия давлатининг Тифлис шаҳрида бўлиб ўтади.

Тифлиснинг аслзода ва зодагонларидан бўлмиш ёши ўтиб қолган, хонавайрон бўлган, отасидан қолган собиқ қаср, ҳозирда эса бўм-бўш хувиллаган кулбага айланган уйида ёлғизгина опаси Текле ва хизматкори Тимоте билан бирга яшаб келаётган княз Вано Пантиашвили уйланмоқчи бўлиб, машҳур совчи Хонумани ёллайди.

Бошқа совчи Кабато эса князни бой арман савдогари Микич Котрянцнинг қизи Сонага уйлантирмоқчи бўлади.

Ўз навбатида князнинг жияни Гиви эса Сонага дарс ўтиб ўқитувчилик қилиш баробарида уни севиб қолади. 

Хонума ёш севишганларга ёрдам бериш ва рақиби Кабатога халақит бериш мақсадида антиқа режа ўйлаб топади ва тoмoшaбин қизиқaрли, мурaккaб воқеаларнинг гувoҳи бўлaди.

Мусиқали комедия жанрида саҳналаштирилган спектаклда театрнинг ижодкорлари драма, вокал, хор, балет ва оркестр жамоалари иштирок этишади.




Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2021 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM