Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


1- июнь Халқаро болалар куни 2.08.2018

1- июнь Халқаро болалар куни

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида 1- июнь “Халқаро болалар куни”га бағишланган “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам театрлаштирилган концерт дастури бўлиб ўтди.

         Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ва 10-сон Меҳрибонлик уйи ҳамкорлигида 1- июнь “Халқаро болалар куни”га бағишланган “Болаларга беринг дунёни” номли байрам концерт дастури бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳрининг 10-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан куй ва қўшиқлар, гўзал рақслар азиз меҳмонларга  тақдим этилди. Шунингдек гала концертда Самарқандлик     хуш-овоз хонандалар Озода Аҳмедова, Баҳриддин Умаров, Улашбой Абдурасулов, театр рақс жамоаси, сўз устаси Фазлиддин Болиқуловларнинг чиқишлари томошабинлар томонидан зўр олқишлар билан қарши олинди. Театр репертуаридаги энг яхши спектакллардан парчалар намойиш этилди. Тадбир давомида ҳомий ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва жамоат ташкилотлар вакилликлари Меҳрибонлик уйига ҳомийлик совғалари, китоб тўпламларини тақдим этишди.

 

 

 

 

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM