Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Қозоғистон театри Самарқанд мехмони 11.04.2019

              Қозоғистон театри Самарқанд мехмони

629 йилларда яшаб ижод қилган Хитойлик тарихчи Сюан Зянь Моворауннахрдаги Испижоб шаҳри ҳақида,карвон йўлида жойлашган бу шаҳар аҳолиси ҳақида ўз эсдаликларида ёзиб қолдирган.

1221 йилларда Чингизхон ҳақида маълумот қолдирган ўша даврнинг зиёли савдогарларидан бири,Хитойлик  Чан Чун Сайрам шаҳарчаси ҳақида ҳам маълумот қолдирган.Сайрам- ўзбек,тожик,туркман ва қозоқ деҳқон ва ҳунармандлари истиқомат қилган,карвон йўлидаги шаҳарча тарзида келтирилади.Испижоб- ҳозирги Шымкент шаҳридаги Сайрам тумани бўлиб ўнинг тарихи ва ривожланиши Шош,яъни Тошкент билан чамбарчас боғлиқ.Чунки азалдан Шош ва Сайрам ўртасида йирик савдо,маданият кўприги мавжуд бўлган.

Қозоғистонда истиқомат қилувчи кўп сонли ўзбеклар айнан Сайрамда истиқомат қилишади (200 минг). Шунинг учун ҳам Қозоғистоннинг биринчи президенти Н.Назарбоев ташаббуси билан Сайрам туманида 2003 йили “Ўзбек драма театри” ташкил этилди.16 йиллик фаолияти мобайнида театр жамоаси 80 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирди. ”Темир хотин”, ”Олма дарахти”, “Чингизхоннинг оқ олмаси”, “Ревизор” каби спектакллар шулар жумласидан.

18 апрелда Сайрам Ўзбек драма театри Самарқандга келади. Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида, ҳамиша навқирон шаҳар аҳолиси ва мехмонларига Қозоғистонлик актёрлардан эсда қоларлик томоша вада берилмоқда.Шымкент область “Дўстлик” Ўзбеклар ассоциацияси райиси Икром Ҳошимжоновнинг айтишича: Сайрам Ўзбек драма театри Озарбайжон, Қирғизистон давлатларига ижодий сафар уюштирган.Ўзбекистон, Самарқандга бўладиган сафарни театр жамоаси катта ҳаяжон билан кутишмоқда.

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM