Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Наврўзга тайёргарлик бошланди. 1.03.2019

                                       Наврўзга тайёргарлик бошланди.

Баҳорнинг илк куни ҳам бошланди.Фасллар келинчаги деб тариф бериладиган бу фасл байрамлар фасли ҳамдир.Баҳор фаслининг ўзига хослиги бу фаслда Наврўз-умумхалқ байрамининг нишонланишида ҳам бўлса керак.Зеро Наврўз айёмини халқимиз орзиқиб кутиб олади.Бу байрамни энг қадимий ва асл миллий байрам сифатида ардоқлаб нишонлайди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни вилоят мусиқали драма театри биносида вилоятда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда барча туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати,ижтимоий ривожлантириш ва маьнавий-маьрифий ишлар бўйича  ўринбосарлари,маданият бўлими бошлиқлари,Ўзбекконцерт вилоят бўлими мутасаддилари ва театр жамоалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилганлар вилоятимизда жорий йил Наврўз байрами кўтаринки руҳда ўтказилиши учун жойларда тайёргарлик жараёнини ҳозирданоқ бошлашга келишилди ва иш режаси асосида вазифалар тақсимланди.

Йиғилишни Вилоят хокимининг ўринбосари Р.Қобилов ўтказди.

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM