Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Самғау VI Халқаро театрлар фестивали 4.08.2018

Самғау VI Халқаро театрлар фестивали

Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган “Самғау” VI Халқаро театрлар фестивали доирасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Татаристон театрлари ижодкорлари ўз спектаклларини намойиш қилишди.  Айниқса, М.Рисқулов номидаги Норин (Қирғизистон) вилояти Академик мусиқали драма театри жамоаси томонидан Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигувлик кун”  асари асосида саҳналаштирилган спектакли барчага манзур бўлди. Спектаклда ўтмиш билан замонавийлик уйғунлаштирилган. Режиссёр С.Раев мазкур спектаклни  катта маҳорат билан саҳналаштирганлиги, ҳар бир актёр ўз ижросини аниқ ва  равшан ифода этганлиги  мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Фестивал доирасида ҳар куни  иштирокчилари  учун мастер класслар олиб борилмоқда. Унда  Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг ижодколари ҳам вокал ,саҳна нутқи ва саҳна  ҳаракати бўйича ўз билим малакаларини оширишмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, ҳар бир спектакл намойишидан сўнг мутахассислар иштирокида спектакллар муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. Унда намойиш этилаётган спектакллар хусусида ,уларнинг бадиий савияси ва актёрларнинг ижроси ҳақида ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришмоқда. Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси  “Кўчки” спектаклини 15 июн куни   ҳакамлар ҳайъатига намойиш этишади.

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM