Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


САМАРҚАНД ТЕАТРИ ТОЖИКИСТОНДА 19.01.2019

САМАРҚАНД ТЕАТРИ ТОЖИКИСТОНДА

Жорий йилнинг 11 декабр куни Самарқанд вилояти мусиқали  драма театрининг ижодий жамоаси Суғд вилоятидаги Камоли Хужандий номидаги Хужанд давлат мусиқали комедия театри саҳнасида  драматург Х.Хурсандовнинг “Бир ўлиб кўрайчи” комедиясини намойиш этди. Спектаклдаги асосий ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар; Темур Пардаев, Меҳри Ҳакимова, Баҳрулло Раҳимов, Бахтиёр Раҳимов, Солижон Ҳакимов, ва истеъдодли актёрлар Жўрабек Ёрқулов, Шохсанам Раҳимовалар ижро этишди.

Камолиддин Қоржовов театр директори :

Бугун Муҳтарам Юртбошларимиз саъий ҳаракатлари билан халқларимиз учун азал-азалдан давом этиб келаётган яқин қондошлик алоқаларини давом эттиришлари учун имконият яратилди. Чунки , Шавкат Мирзиёев  «Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак», дея таъкидлаган эдилар. Ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, анъанавий яхши қўшнилик, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган муносабатлар ҳар икки халқ манфаати йўлида изчил мустаҳкамланиб бораётгани биз   театр санъати вакилларини кувонтирди. Сентябр ойи бошларида театримизнинг бир гуруҳ ижодий жамоаси Суғд вилоятида бўлиб ўтган Самарқанд маданият кунларида иштирок этган бўлса, бугун яна бир тўлиқ саҳна асарини  тожик халқи аҳлига ҳавола этдик.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳри Ҳакимова :

Ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги ҳамрозлигу дўстлик кўҳна тарихимизнинг олтин зарварақларига битилганига  яна бир маротаба  амин бўлдим. Сафарга тайёргарлик кўрар эканман “ суғдликлар  ўзбек тилидаги  саҳна асарни қандай кутиб олишар экан”, деган хаёл менга  тинчлик бермасди. Чегарада  ва  Хужанд театри биноси олдида Суғд вилояти маданият аҳли бизларни карнай сурнайлар садоси остида , спектаклимизни эса давомли қарсаклар билан кутиб олишларини кўриб , жуда хурсанд бўлдим. Тожикистон халқ  артисти Сайрам Исоева билан  учрашиб, дилдан қилинган  ижодий суҳбат бир умр ёдимда қолади.

Баҳодир Шарофов,Самарқанд вилояти маданият бошқармаси бошлиғи:

Икки мамлакат маданият ва санъат намояндаларининг ўзаро ташрифлари фаоллашганини  мамнуният билан қайд этишни истардим. Бу гастроллар, ижодий учрашувлар узоқ кутилганди. Жорий йилнинг  апрел  ойида  Суғд  вилояти санъаткорлари, сентябр  ойида эса Лоҳутий номидаги Тожикистон Давлат Академик драма театри ижодий жамоаси Самарқанга ташриф буюриб , самарқандликларни  ўз  санъатлари билан хушнуд этишган бўлса, бугун  Самарқанд театри ижодкорлари Суғд вилоятига ташриф буюришди. Фурсатдан фойдаланиб ижодий сафаримизни жуда ҳам юқори даражада ташкиллаштиришган Тожикистон  маданият вазирлиги раҳбариятига, Суғд вилояти маданият бошқармаси раиси Ориф ака Набиев бошчилигидаги барча ходимларга ўз миннатдорчилигимизни  изҳор  этамиз  ва ўз наватида Хужанд театри ижодий жамоасини  Самарқандга  таклиф этамиз.

        Ўтмиши, бугуни ва келажаги бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган Самарқанд ва Суғд вилоятлари ўртасида қўшничилик, дўстлик ва  маданий  алоқалари абадий  давом этсин!

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM