Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Хуршид Орипов

Орипов Хуршид Туймуродович 1989 йил 29 сентябрда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Маълумоти Олий. У 2015 йилда Ўзбекистон Давлат санъат ва Маданият институтининг мусиқали драма актёрлиги факултетини битирган. Ўз иш фаолиятини 2015 йилдан Самарқанд мусиқали драма театрида вокал артисти бўлиб бошлаган. Хозирги кунга қадар театрда саҳналаштирган спектаклларда ўз маҳоратини намойиш этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Мирзо Улуғбек” да Қози Мискин, “Оромижоминсан мани”  Ҳофиз, “Машраб” Машраб, “Буюк алломалар” Амир Темур ролларини маҳорат билан ижро этиб келмоқда.

2016 йилда Театр санъати усталарининг “Устоз ва шогирд” ўқув лабараториясида фаол иштирок этиб Швецариянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик бюроси ва Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг Сертефикати билан тақдирланган.

Хуршид Орипов театримизнинг умидли ва ёш актёрларидан хисобланади. Меҳнатсеварлиги ва интилувчанлиги билан театр ходимлари орасида ўз ўрнини топган.    

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM