Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Туйма Пардаев - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Пардаев Туйма 1951 йил 27 августда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. У 1973 йилда  Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институтининг кино ва драма актёрлиги факультетини тугатиб, ўз ижодини Самарқанд  вилоят Ҳ.Олимжон номидаги Ўзбек драма театрида драма актёрлиги вазифаси  билан бошлаган. 

Самарқанд вилоят "Камсамол" мукофоти лаурияти совридори. 

Т.Пардаев 1989   йилда   «Ўзбекистон       Республикасида     хизмат       кўрсатган      артист» унвонига  сазавор  бўлган. У саҳна устаси сифатида ёш актёрларга санъат  сирларини  ўргатиб келмоқда.

Унда комиклик    туғма бўлиб, комедия  спектаклларини  ўта даражада қойилмақом  қилиб ижро этиш орқали, томошабин қалбига чуқур  сингиб   кетади, жумладан:

Хизматкор («Унутилган одам»),  Ҳидоятхон («Майсаранинг иши»), Шерали («Оқибат»), Ход («9-покиза»), Радриго («Отелло»), Сандро («Кўнгли ёш қариялар»), Бунёд («Семурғ»), Абдулатиф («Мирзо Улуғбек»), Мельхун («Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» ), Марат («Менинг бечора Маратим»), Ян.Сун («Сичуандан чиққан меҳрибон»), Шариф («Хийлаи Шаръий») Ултон («Равшан ва Зулхумор» ), Даруға («Самарқанднома» ), Ғиждувоний  («Имом Бухорий»), Жадид («Беҳбудий» ), Уста Мавлон («Бир ўлиб кўрайчи» ), Мирзо Улуғбек («Буюк Темур»), Посейдон  («Денгиз ости саргузаштлари»), Жавхарий («Хотинимнинг  уч ошиғи» ), Жалил ака (“Садоқат”), Олим Тўраевич (“Оққуш”), Карим (“Ширин найранг” ), Қосим (“Матонат”), Пиризиндоний ("Мирзо Улуғбек"), Шокир ака ("Кузнинг биринчи куни")  каби    роллари     томошабинларда    катта  таассурот қолдирган. 

У ўзи яратган образлардан ташқари вилоятда ташкил этиладиган тур хил байрам концерт дастурларидаҳам алломалар образларини яратишда фаол иштирок этиб келади. 

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM