Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Озод Курбонов

Қурбанов Озод Шоназарович 1986 йил 10 июлда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган.   

Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2013 йил Ўзбекистон Давлат санъат институтининг драма ва кино актёри бўлимини тугатган.

2014 йилдан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида  драма актёри вазифасида ишлаб келмоқда.

Қисқа  вақт  мобайнида  Қурбанов Озод “Заҳарли томчилар” Салим,  “Садоқат”   -Азизбек, “Самария”- Буюк сиймолар образлари, “Қоб-ИЛ” - Шайтон, "Кучки" Посбон,    “Мустақиллик байрами”, “Наврўз”, “9-Май Хотира ва қадрлаш куни”,  “Фавворалар куни”да   қатнашган.

2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди.  

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM