Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Нозимов Сардор

Нозимов Сардор 1989 йил 3 март куни Самарқанд шаҳрида туғилган.

Миллати ўзбек. Маълумоти Олий. 2013 йил Ўзбекистон Давлат ва Маданият институтининг драматик театр ва кино актёрлиги бўлимини тугатган.

               2014-2017 йилларда Самарқанд санъат коллежи ўқитувчи бўлиб ишлаган.

2017 йилдан бошлаб Вилоят мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келмоқда. С.Нозимов театрнинг истеъдодли ва умидли ёш актёрларидан саналади.

2017 йилда кино мухлислар эътиборига ҳавола этилган “Жондан азиз” бадиий фильмига режиссёрилик қилган.

2018 йил “Халқаро театр куни” муносабати билан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши дебють роли ижрочиси” номинациясига сазовор бўлди.

Ўзига берилган ролларни маромига етказиб, катта маҳорат билан ижро этиб келмоқда.

Айниқса, Бутир (“Давлат болалари”), Азиз (“Дуэль”), Оловуддин (“Мужизалар шаҳарчасида Янги йил”), Девонбеги (“Мирзо Улуғбек”), Дилшод (“Разолат қурбонлари”), каби йирик спектаклларда асосий ролларни ижро этиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Сардор Нозимов ўзининг юксак иқтидори, билим ва ҳулқи билан бошқалардан ажралиб туради. Ёш бўлишига қарамасдан ўз соҳасининг бўлажак етук мутахассиси саналади.

Шунингдек, у вилоятнинг барча  тадбирларида, маънавий тарғибот-ташқивот  ишларида фаол  иштирок этиб келмоқда

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM