Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Лазиз Маматқулов

 

Маматқулов Лазизжон 1988 йил 02 январда Самарқанд  вилояти,  Ургут  тумани туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.

2013 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма актёри бўлимини тугатган. 2013 йилдан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида вокал артисти вазифасида ишлаб келмоқда. У ўзининг истеъдоди, ташкилотчилиги билан театр жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. 

Қисқа вақт мобайнида Маматқулов Лазизжон    “Заҳарли томчилар”  -   Асрор, “Садоқат”  - Азизбек, “Ойдинда юрган одамлар” -  Қоплоннинг ёшлиги, “Кампир топайми дадажон” – Собир, “Қоб-Ил” – Шайтон, “Шоу-ханда” – Қўшиқчи, бошловчи “Қорбобонинг халоскори” - Анвар ботир, “Самария” - Буюк сиймолар образлари, “Жон Самарқанд” – Хонанда, “Давлат болалари” – Бутир, “Янги йил томошалари” – Бўри    каби ўнлаб ролларда мувафаққиятли иштирок этди.

Хозирда театр қошида ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошлангич ташкилотининг раиси сифатида ҳам ишлар олиб бормоқда.

Маматқулов Лазизжон театр томонидан ташкил этиладиган байрамлар ва вилоятнинг  “Мустақиллик байрами”, “Наврўз”, “9-Май Хотира ва қадрлаш куни”,  “Фавворалар куни”да мунтазам фаол қатнашиб келади.

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM