Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Гулистон Джабборова

Джабборова Гулистон Музапаровна 1970 йил 1 февралда Самарқанд вилоят Пахтачи туманида туғилган. Маълумоти олий. Мусиқали драма актёри. 

1987  йилда Тошкент  давлат  театр  ва  рассомчилик  санъати     институтининг   мусиқали      драма   ва     кино    актёрлиги    факультетида      ўқиш  билан  бирга, Абдулҳамид Мажидий  номли  ўзбек    драма театрида ўз  фаолиятини   бошлаган. Истеъдодли   мусиқали    театр     ва  кино  актёри. Ширали  овоз  соҳиби.               

Ўтган йиллар давомида А.Мажидий театри саҳнасида турли хилдаги характерли ролларни маҳорат билан ижро этган. Жумладан:

Саодат («Давр ўғлони»),  Студент қиз («Нисо холанинг ҳисоби» ), Дилором («Сўнгги қўнғироқ»), Қозоқ қиз (“Шум бола”), Инобат («Ниҳолларни эгманг!» ), Нодира («Фиғон») Гуландон («Тўй  ўрнига томоша»),  Она   («Замон  ўғлони»), Ноп-нозикхон («Қўшнилар»), Чинора (“Диёнатга  хиёнат”), Ойниса (“Берк кўча”), Гулрух (“Армон”), Зуля (“Оқ қуш”) роллари  шулар   жумласидандир.

Шунингдек, бир     қанча      болалар  спектаклларидаги      роллари    ҳам     ёш томошабинлар   томонидан    илиқ  қарши  олинган.

Булар  Жодугар («Қутқарилган қуёш»), Ялмоғиз («Машмаша” ),Тулки(«Сеҳрли      телпакча»),    Она  эчки    («Йиртқич    бўри    панд  еди »)    кабилардир. 

Г.Джаббарова 2004  йилдан  буён     Ҳ.Олимжон    номидаги  Самарқанд  вилоят    давлат    драма   ва  мусиқа  театрида     олий  тоифали  вокал  артисти     вазифасида  ишлаб келмоқда.

У қисқа давр ичида ўзининг роллари билан Самарқандлик  томошабинлар қалбини ҳам забт этди. Жумладан:

Саломат (“Қор  одам” ), Соттихон   («Сиртмоқ» ),  Маъсума (“Хотинимнинг  уч ошиғи”) Она  («Оналар  алласи»), Гулнора («Гулнора ва  Шохзода»),Бибихоним  ( «Буюк   Темур»),    Гўянда («Бир    ўлиб     кўрайчи» ),     Мавлюда    Шакировна   (“Кампир    топайми,  дадажон?”), Ёвузлик  онаси  (“Қутқарилган     қуёш” ), Ялмоғиз   (“Қорбобонинг   халоскори”),     Фотима  (“Ҳижрон”) Офоқой "Машраб" каби образлари  томошабинлар томонидан   яхши   кутиб олинган.

Ундан  ташқари   у Самарқанд  Санъат коллежида талабаларга  саҳна  нутқидан таҳсил  бериб  келмоқда.

Шунингдек,   у  «Мустақиллик»,   «Наврўз»    ва    «Президент    арчаси»  каби       вилоятнинг         катта              байрам          томошалари        ва       бошқа      оммавий   тадбирларнинг фаол   иштирокчиси.   

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM