Musical drama
theater of Samarkand region

  • Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Баҳрулло Раҳимов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Раҳимов Баҳрулло Мардиевич 1959 йил 10 апрелда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Драма театри актёри. 

Раҳимов Баҳрулло Мардиевич Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институтини кино ва драма актёрлиги факультетини (1976-1980) тугатгач, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида фаолиятини кўрсата бошлади.

Кўп қиррали актёр Б.М.Рахимов ўтган 23-йил давомида 50-ортиқ турли характердаги тарихий, замонавий асарларда бош ролларни ўйнаб келган. Аббос («Мирзо Улуғбек»), Зухайли ("Имом Бухорий"), Швецариялик  кимса ("Шаддот она"), Хилми Афанди, ("Ҳийлаи шаърий"),  Бой бўри  ("Алпомиш"), Амир Темур ("Самарқанднома"), Маҳмухўжа Беҳбудий ("Беҳбудий"), Амир Насрулло ("Нодирабегим"), каби тарихий образлари, Ходибой ("Тошкентдан келган меҳмон") Олимтой ("Темир хотин"), Ота ("Оилавий сир"), Профессор ("Ўттиз ёшлилар"), Гадой ота ("Зар ҳовузнинг бўйларида"), Саид (“Ширин найранг” ),  Шамсиддин( “Оққуш” ),Аваз ота(“Бир улиб кўрайчи” ), Адашбой (“Садоқат”), Наслиддинов («Давлат болалари»),Одам ("Қоб-ИЛ"), Эдип ("Эдип"), Шайхулислом ("Мирзо Улуғбек"), Мўйсафид ("Самарқанд сайқали"), Ота ("Кўчки") қиёфалари катта санъаткор Б.М.Рахимов талқинида юксак бадиий саҳна қаҳрамонларига айлангандир.

Айниқса миллий Мустақилликни тараннум этган, ўтмишимизни тарихий жиҳатдан асослаб беришга қаратилган Беҳбудий ва Амир Темур сиймолари минг-минглаб томошабинлар қалбини ларзага келтира олган.

Ушбу асардаги бош ролларни ижро этган истеъдодли  ижрочи «Наврўз-99», «Сарҳисоб-2002»,театр фестивалларида «Энг яхши эркак роли учун» мукофотига республика Маданият  ва спорт ишлар вазирлиги, «Ўзбектеатр» ижодий  ишлаб чиқариш бирлашмаси, театр ижодкорлари уюшмаларининг «Сертификат»ига муяссар бўлган.

2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди.  

Шунингдек, Б. Рахимов республика ва вилоят миқёсида ўтказиладиган “Шарқ тароналари”, “Мустақиллик”, “Наврўз” ва шу каби тадбирларнинг ҳам фаол иштироқчисидир. 

Contacts

Musical drama
theater of Samarkand region
Adress Samarkand city, Kuk saroy square 3
Telephone/Fax: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Musical drama
theater of Samarkand region

Powered by LIFECOM