Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг ижодий фаолиятига бағишлаб ўтказилган “Бизнинг театр” мавзусидаги илмий-амалий анжуман тўғрисида МАЪЛУМОТ

PDFda ko'rish

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 20 февралдаги тасдиқланган Режасига асосан ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимиз тимсолини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан 2021 йилнинг 27 август куни Самарқанд вилоят рус драма театри томоша залида Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг ижодий фаолиятига бағишланган “Бизнинг театр” мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Анжуман анъанавий шакл билан биргаликда “ZOOM” платформаси орқали онлайн ҳам ўтказилди.
“Бизнинг театр” мавзусидаги ўтказилган илмий-амалий анжуманда Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Валихон Умаров, Ўзбекистон давлат Филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси раҳбари Одил Рустамов, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Қобилжон Собирхонов, Самарқанд шаҳар Маданият бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов, Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Ботир Тугалов, Самарқанд вилоят рус драма театри директори Шарофиддин Содиқов ҳамда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри маъмурияти ва ижодкорлари иштирок этишди.
Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг ижодий фаолиятига бағишланган “Бизнинг театр” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда театр тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида сўз ва нутқ сўзланди.

Кеча эдим Отелло,
Бугун-чи, мен Қиролман,
Эртага масхарабоз бўлсам,
Индин, зўрдан зўрман,
Саҳнада, осмонларда
Қучоғим тўла гуллар,
Машқларда терлаб, пишиб,
Гоҳ тупорқ, гоҳ ерман.
Бой ҳам ўзим, ой ҳам мен,
Керак бўлса, Холматман,
Бойваччалар ким бўлибти,
Ўзим уста Гулматман.
Гоҳида Соҳибқирон, гоҳи Улуғбек бўлиб,
Назари паст кастларни,
Осмонимга йўлатмам.
Кулгуга зор дилларга, 
Қаҳ-қаҳалар экарман,
Севгига зор кўзлардан,
Юм-юм ёшлар тўкарман.
Бир чеккага жимгина қўйиб,
Ўз юрагимни, башарият дардларин,
Саҳналарда чекарман.
Саҳна ошу-нонимдир,
Саҳна менинг ҳаётим,
Кўнглим осмон бўлса ҳам,
Саҳна пойида бошим,
Мен ҳам ўзим эмасман,
Актёрдир менинг отим.
Шул муқаддас саҳнада,
Порлар менинг қуёшим!

Manzillar

Samarqand viloyati
musiqali drama teatri
Manzil Samarqand shahri, Ko'q saroy maydoni 3 uy
Telefon: (93)353-67-06, (97)577-67-06
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2021 © samteatr.uz
Samarqand viloyati
musiqali drama teatri

Powered by LIFECOM