Samarqand viloyati
musiqali drama teatri

  • Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Afisha

Имон

Имон

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида 2017 йилда Иқбол Мирзо асари асосида "ИМОН" драмаси саҳналаштирилди. Мазкур спектакл Ўзбекистон Қорақолпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев томонидан саҳналаштирилди. Унда Саҳналаштирувчи рассом – Баҳром Сафоев, Бадиий раҳбари – Баҳодир Шарофов, Театр директори – Камолиддин Қоржовов. Инсонларнинг ҳаётида “Имон” тушунчаси жуда кенг бўлиб, “ишонч”, “эътиқод” маъноларини англатади. Маънавий-ахлоқий фазилат сифатида эса имон фақат одамзотгагина хос руҳий ходис...

Қоб-ИЛ

Қоб-ИЛ

“Қоб-ИЛ” спектакли ҳақида қисқача маълумот Саҳналаштирувчи режиссёр: Овлякули Ходжақули Жаҳон адабиётида кўплаб дурдона асарларнинг яратилиши теология тақдим этган пурмаъно ривоятларнинг ўрни беқиёсдир. Улар фақат илоҳиёт аҳли томонидангина эмас, балки халқнинг турли табақалари, қолаверса, турли динлар кесимида ислоҳотчи сифатида майдонга чиққан кучлар вакиллари иштирокида ҳам узоқ даврлар изчил ва мунтазам ишланган. Шунинг учун ҳам улар ҳамма замонларда умуминсоний ғояларга мос бўлиб қолаверади ва ҳа...

Дуэл

Дуэл

Мар Байжиев асари "Дуэль" спетакли хакида. Дуэль – бу икки инсоннинг тўқнашуви, росмана жанги, яъни учинчи одамга ўрин йўқ. Асарда ҳам шундай: Нози ва Азизнинг покиза муҳаббати қаршисида искандардек тубан кимсалар ортиқча. Лекин бахтга қарши, бу икки кўнгил муҳаббатлари бирга бўлолмайди. Назаримизда бу спектакл асарнинг айнан шу маъносига кўпроқ эътибор қаратилган. Шу боис “Дуэль” даги чуқур дард, изтироб, руҳий эврилишларни англаб бўлмайди. Бу уч қаҳрамонни тақдир турфа қисматларга дучор этган...

First day of autumn.

First day of autumn.

“Кузнинг биринчи куни” Асосий ходисалар талабалар ўртасида бўлиб ўтади. Кунларнинг бирида 3 ўртоқ Фарходларникига боришади уйдан эски милтиқ топиб олишади ва ўйинқароқлик билан қарғани отмоқчи бўлишади ва нохосдан кўчада ўтиб кетаётган одамни отиб қўйишади. Саросимага тушган болалар нима қилишни билмай Рамзни дала ховлисига яширинишади. Вахолангки буни Шокир ака сезиб қолади ва ўғлини излаб келади. Вазият шунчалик мураккаб эдики Шокир ака ўз ўғлини қонун қўлига топширадими ёки уни яширадими....

САМАРИЯ

САМАРИЯ

“С А М А Р И Я” Фольклор-этнографик анимацион шоу Сахналаштирувчи режиссёр- Мухаммадрасул Мамадаминзода Мазкур спектакль буюк алломалар: Ибн Арабшохнинг “Ажойиб ал макдур фи тарихи Таймур”, Табарийнинг “Тарихи Табарий”, Мухаммад Гиёсуддининг “Гиёс ул- лугот”, Шарафиддин ал Яздий ва Низомиддин Шомийларнинг “Зафарнома”, Бобурмирзонинг “Бобурнома”, Гулбаданбегимнинг “Хумоюннома” хамда Абу Тохирхужанинг “Самария” каби тарихий асарларига асосланиб кадимий Самарканднинг 8-чи аср (712 йил) дан бошлаб т...

"Давлат болалари"

“Давлат болалари” Драма жанрида ёзилган бу саҳна асарида асосий қаҳрамон, болалар уйида катта бўлган етим бола, Бутир (болалар уйининг тирмизаги)нинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Воқеалар ривожи давомида унинг тенгдошлари Баҳор, Бахтиёр ва Назира каби ёшларнинг ҳаёти, улар орасидаги соф муҳаббат ҳам томошабинлар кўз ўнгида гавдалана бошлайди. Баъзан кулгулик, баъзан кескин драматик саҳналар орқали томошабинда, ҳаётнинг аччиқ синовларини бошидан кечирган, лекин буни ҳеч кимга билдирмасдан, гўё энг бахтл...

    Mirzo Ulugbek

Mirzo Ulugbek

Улуғ аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур авлоди бўлмиш Мирзо Улуғбек ўрта асрлар Шарқ Уйғониш (Ренессанс) даврининг буюк намояндаларидан бири, илм-фан ҳомийси, фалакиёт соҳасида ўз давридан бир неча асрлар илгарилаб кетган улкан олим, муаррих, давлат арбоби. У қирқ йил шаҳри азим Самарқандни пойтахт тутиб, Амир Темур салтанатининг бир қисмини барқарор сақлади, улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширди

Машраб

Машраб

Бобораҳим Машраб оташнафас шоир бўлиб, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида турли фикрлар ва ривоятлар мавжуд. Машраб қолдирган адабий мерос ҳали тўла аниқланиб, мукаммал ўрганилган эмас. Самарқанд вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари Машраб ҳаёти йўлига назар ташлаб, бадиий мушоҳада қилишга, унинг мўжизакор авлиё, билимдон, ҳозиржавоб шоир, тўғри сўз, ҳалол, покиза инсон, дунё моли ва ҳузур ҳаловатидан воз кечган дарвиш каби хислатларини ўрганишга, саҳнада гавдалантиришга ҳа...

Кўчки

Кўчки

Кўчки – фақат табиат ҳодисасими? Катта тоғлар билан ҳар томондан ўралган манзили номаълум қишлоқда маҳаллий аҳоли баланд овозда гаплашишмайди, овоз чиқариб кулишмайди. Чунки, товуш тўлқинлари қор кўчкисини келтириб чиқариши мумкин.

Самарқанд сайқали

Самарқанд сайқали

XV аср Хуросон музофотида тож-тахт учун Шаҳзода ва султонлар ўртасидаги ихтилоф авжига минади. Айни шу даврда камолот ёшига етган, нафақат Хуросон балки, шарқ халқлари назм оламида ўз сўзига эга бўлган Алишер Навоий кўнгил осойишталиги, қалб таскини, маърифат истаб олим ва уламолар маскани, илм-фан ўчоғи бўлмиш Самарқандга йўл олади. Зеро, сарой амалдорининг фарзанди, Хуросон валиаҳд шаҳзодалари билан бирга собиқ султоннинг ҳомийлиги остида вояга етган, айни чоғда мол-мулки мусодара этилиб, ҳаёти таъзийқ...

"Эдип"

“ЭДИП” Саҳналаштирувчи режиссёр: Овлякули Ходжақули Спектакл жаҳон драматургиясида алоҳида мақомга эга Софокл ва Сенека асарлари асосида ишланган инсценировканинг саҳнавий талқинидан иборат. Унда тақдиру-азал қаршисида ожиз одам қисматининг энг нозик жиҳатлари, авлодларга муносабат, кибр ва нафс тажовузи, ўтмишдаги хато ва жиноятларни ғаразли, узоқ тафтиш қилишнинг салбий оқибатлари каби масалалар хусусида фикр юритилади. Саҳна асари декорацияси ва режиссураси фожеа моҳиятини атрофлича ва чуқур оч...

Manzillar

Samarqand viloyati
musiqali drama teatri
Manzil Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Samarqand viloyati
musiqali drama teatri

Powered by LIFECOM