Самарканд вилояти
мусикали драма театри

  • Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Ҳаёт Хамидов

Ҳамидов Ҳаёт Шакарбоевич 1986 йил 10 августда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Маълумоти олий. Драма театри актёри.

Ўзбекистон давлат санъат  институтини тугатган. 2015 йилдан театрда ижод қилиб келмоқда. Ҳаёт Ҳамидов қисқа вақт давомида Йигит “Эй, ким бор?”, Дилшод “Разолат Қурбонлари”, Абдулатиф “Мирзо Улубек”, Посбон "Кўчки", Ориф "Имон" ролларини ижро этиб, ўз истеъдодини намоён қила олди.

2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди.  

Манзиллар

Самарканд вилояти
мусикали драма театри
Манзил Самарканд шахри, Кук сарой майдони 3 уй
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Самарканд вилояти
мусикали драма театри

Powered by LIFECOM