Самарканд вилояти
мусикали драма театри

  • Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Тоштемиров Абдулазиз

Тоштемиров Абдулазиз 1992 йил 12 февралда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган.   

2012 йилда Ҳ.А.Абдурасулов номидаги Самарқанд санъат коллежи Актёрлик санъати кафедрасининг "Бадиий сўз устаси" бўлимини тугатиб, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида драма актёри вазифасида ишлаб келмоқда. А.Тоштемиров театрда ёш иқтидорли ва умидли актёрлардан саналади. Ижро этган роллари орқали томошабинларнинг   юксак эътиборига сазовор бўлиб келмоқда. Ўтган йиллар даврида қуйидаги ролларни ижро этган: Алиқул (“Огоҳ бўлинг одамлар”), Бўри (“Ёлғончининг жазоси”), Катта шайтон (“Оқ булоқ”), Саккиз оёқ (“Денгиз остига саёҳат”), Орзугул бобо (“Ўрик гуллаганда”), Шурик (“Бир ўлиб кўрайчи”), Милиция ходими (“Матонат”), Жиноятчи (“Сиртмоқ”), Шайтон (“Қобил –ила Ҳобил”), Холмат (“Оромижонимсан мани”), Орзиқул бобо (“Ўрик гуллаганда”), Элчи (“Тўмарис”), Жанглёр, Қароқчи, Бақалоқ (“Томошалар шаҳарчасида Янги йил”), Абуҳасан (“Шаҳзоданинг эртаги”), Қароқчи (“Шум бола”), Милитция ходими (“Матонат”), Содо (“Турна пати”), Собир (“Ширин найранг”) Салим (“Заҳарли томчилар”), Саидғани (“Разолат қурбонлари”), Хор (“Шоҳ Эдип”), Соқчи (Кўчки), Бахтиёр (“Давлат болалари”), Мирзобек (“Самарқанд сайқали”), Зиндонбон ва Аббос (“Мирзо Улуғбек”), Қул (“Машраб”), Собир (“Кузнинг биринчи куни”).

Тоштемиров Абдулазиз театрнинг бўлғуси, умидли ва истеъдодли ёш ижодкорларидан биридир.

Ҳозирда театр қошида ташкил этилган Ўзбекистогн Ёшлари Иттиқофи бошланғич ташкилотида жамоатчилик ишларини бажариб келмоқда..

2018 йил Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан “Ёш театр студия раҳбари” дипломи билан тақдирланган.

Шунингдек, “Мустақиллик”, “Наврўз”, “Шарқ тароналари” ва “Президент арчаси” каби вилоятнинг катта байрамларида А.Тоштемиров режиссёрн ассисенти сифатида фаол иштирок этиб келмоқда.

Манзиллар

Самарканд вилояти
мусикали драма театри
Манзил Самарканд шахри, Кук сарой майдони 3 уй
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Самарканд вилояти
мусикали драма театри

Powered by LIFECOM