Самарканд вилояти
мусикали драма театри

  • Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Солижон Хакимов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Хакимов Солижон Тургунович 1956 йил 22 августда Марғилон шаҳрида туғилган. У  1977 йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтининг кино ва драма актёрлиги факулътетини тугатиб, ўз ижодини Самарқанд вилоят Ҳ.Олимжон номидаги ўзбек драма театрида драма актёрлиги вазифаси билан бошлаган. 1989 йилдан 2005 йилгача Фарғона вилояти Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги мусиқали драма ва комедия театрида ижод қилган. 2005 йилдан яна Самарқанд вилоят Самарқанд вилоят мусиқали драма театри (Ҳ.Олимжон номидаги давлат драма ва мусиқа театри) да ўз ижодий фаолиятини давом эттирган. У ўтган давр мобайнида турфа ролларни ижро этган, жумладан:

Зиндонбон (“Мирзо Улуғбек”), Башар (“Инсонликка номзод”), Ғофсул Аъзам (“Шум бола” ), Йигит (“Эй, ким бор?” ), Кичик ўғил (“Шаддод она ва унинг болалари” ), Хизматкор (“Тошкентга саёхат”), Олимтой (“Темир хотин), Эркак (“Тақдир эшиги” ), Раҳмат (“Қор одам”), Малай (“Учар табиб”), Ашур (“Кампир топайми, дадажон?” ), Эркак (“Аёлларни асранг!” ), Ван (“Сичуандан чиққан меҳрибон” ), Достон (“Бир ўлиб кўрайчи”), Аҳмад Яссавий (“Буюк темур”),  Саид жўра (“Сиртмоқ”), Раис ("Кўчки"), Урхон бобо ("Соҳил бўйлаб чопаётган олапар") каби 50 дан ортиқ роллари томошабинларда катта таассурот қолдирган.

С.Хакимов "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони соҳибидир. У устоз сифатида театрнинг ёш актёрларга санъат сирларини ўргатиб келмоқда.

У 2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди

Манзиллар

Самарканд вилояти
мусикали драма театри
Манзил Самарканд шахри, Кук сарой майдони 3 уй
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Самарканд вилояти
мусикали драма театри

Powered by LIFECOM