Самарканд вилояти
мусикали драма театри

  • Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Саитова Сарвиноз

Саитова Сарвиноз 1969 йил 11 сентябрда Шахрисабз туманнида туғилган. Миллати Ўзбек. Маълумоти Олий.  У Тошкент  давлат  театр  ва  рассомчилик  санъати  институтининг драма ва кино актёрлиги бўлимини  тамомлаган. Ўтган  йиллар   давомида   турли  хилдаги   характерли  ролларни    маҳорат  билан  ижро  этиб  келмокда.  Бекач «Алпомиш»), Бош масхарабоз (“Нодирабегим”), Қиз («Чеча Пардаева»), Фаришта («Шайтон  ва  Фаришта»), Қиз (« Имом  Бухорий»), Раъно (« Аёлларни асранг,    эркаклар!»), Офтоб (“Беҳбудий”), Қиз (“Бир улиб кўрайчи”) Ойпошшо (“Меҳрсизга бахт битмас”), Зуля (“Оқ қуш” ), Азиза (“Огоҳ бўлинг, одамлар!”), Қумри (“Матонат”), Раъно Аёлларни асранг, эркаклар!), Саломат (“Ширин найранг”), Маҳфуза  (Сиртмоқ),  Гулистон (“Бир ўлиб  кўрайчи”), Ҳаво (“Қоб-ИЛ”), Ойша ("Имон"),  Барчин опа ("Кузнинг биринчи куни"), Она ("Кўчки") каби роллари  шулар   жумласидандир.                                                                                                                 

 Шунингдек, бир қанча  болалар  спектаклларидаги  роллари ҳам ёш томошабинлар томонидан   илиқ  қарши  олинди. Булар Чуча  («Чандунинг  саргузаштлари»,), Тозагул   («Ўрик  гуллаганда», ), Малика  «Сеҳрли сандиқ»), Маликаи Гўзал («Қилич нур» ), Сигир (“Мучаллар”), Тулки “Шахризоданинг  эртаги”) Заҳригул  (“Минг  ўрик”), Қор  маликаси  (“Янги  йил эртаги”) кабилардир.

 У   комедия  жанридаги  ролларни   ҳам  маромига  етказиб  ижро  этади. Маҳфуза («Қитмир»), Қиз (“Чеча Пардаева”),  Келинчак  («Чимилдиқ» ), Нафиса  («Эргинамнинг  таннархи»), Саломат (“Ширин найранг”), Зубайда “Кампир топайми,дадажон?”), сингари турли комик образлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинган.

 Ундан  ташқари   у Самарқанд давлат телерадиокомпанияси томонидан  ташкил  этилган  “Бир  кам  дунё”  телекўрсатувида  фаол  иштирок  этиб, Самарқандлик  телетомошабинларнинг  назарига  тушган.

2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди.  

Манзиллар

Самарканд вилояти
мусикали драма театри
Манзил Самарканд шахри, Кук сарой майдони 3 уй
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Самарканд вилояти
мусикали драма театри

Powered by LIFECOM