Самарканд вилояти
мусикали драма театри

  • Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Мадинахон Эргашева

Эргашева  Мадинахон  1993 йил 25 январда Самарқанд шаҳрида туғилган.

Миллати  ўзбек, маълумоти олий, 2014 йил  Олий  хореография  ва  миллий рақс  мактабини  битирган ва 2015 йилдан эътиборан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида бош балетмейстер вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Эргашева  Мадинахон  театр жамоаси сафига келиб қўшилганига кўп бўлмаган бўлсада, ўз истеъдоди сабабли балет жамоасига раҳбарлик қилиб келаяпти. У шунингдек, театр репертуаридаги қатор спектаклларга рақс саҳналаштириш билан бир қаторда, ўзи ҳам уларда фаол иштирок этиб келмоқда.

 “Заҳарли томчилар”, “Кампир топайми, даджон?”, “Ойдинда юрган одамлар”, “Шоу-коцерт дастурлари” кабилар шулар жумласидандир.

Эргашева  Мадинахон  “Самария” фольклор-этнографик томошасини “Жон Самарқанд” композицияларини саҳналаштиришда жонбозлик кўрсатди. .

Эргашева  Мадинахон  тажрибали балет артисти сифатида театр балет сафига келиб қўшилаётган ёшларга санъат сирларини янада чуқур ўзлаштиришларида устозлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, вилоятнинг “Мустақиллик”, “Наврўз” каби умумхалқ байрамларидаги мусиқий чиқишлари  билан  ўз истеъдодини намоён этиб, иштирок этиб келмоқда.

Манзиллар

Самарканд вилояти
мусикали драма театри
Манзил Самарканд шахри, Кук сарой майдони 3 уй
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Самарканд вилояти
мусикали драма театри

Powered by LIFECOM