Самарканд вилояти
мусикали драма театри

  • Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Жамшид Муродов

Муродов Жамшид Равшанович 1986 йил 29 июнда Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Драма театри актёри. 

Муродов Жамшид Равшанович Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг умидли ёш актёрларидан ҳисобланади. Театрнинг бир қатор спектаклларида ўзининг маҳорати билан томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда. Қуйидаги спектаклларда унинг маҳоратидан баҳра олишимиз мумкин. "Мирзо Улуғбек"  Бек арслон, "Оромижоним сан мани" Қодир, "Имон" Ориф,  "Дуел" Искандар,  "Кўчки" Ўғил, "Бўёқчи" Қодир каби ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. 

2017 йилда "Халқаро театр куни" муносабати билан Самарқанд вилоят мусиқали драма театри томонидан ташкил этилган тақдирлаш маросимида "Энг яхши эркак рол ижрочиси" номинатциясига сазовор бўлди. 

2018 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтган "Минг нафас бир овоз" Туркий тилларда саҳналаштирилган спектакллар 11- Халқаро театрлар фестивали ҳамда Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Самғау" 6- театрлар фестивалида "Кўчки" спектакли билан иштирок этди. Фестиваллар доирасида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб тегишли сертификат ва дипломларга сазовор бўлди.  

Манзиллар

Самарканд вилояти
мусикали драма театри
Манзил Самарканд шахри, Кук сарой майдони 3 уй
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Самарканд вилояти
мусикали драма театри

Powered by LIFECOM