Самарканд вилояти
мусикали драма театри

  • Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60


Баҳром Сафоев

Сафоев Бахром 1969 йил 26 январда Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида туғилган, миллати тожик, маълумоти олий.

1994 йил Самарқанд Давлат  меъморчилик ва қурилиш институтини меъмор - дизайн    йўналиши   бўйича  битирган.

2005 йилдан бошлаб театрда саҳналаштирувчи рассом ва  бадиий  саҳна безаш цехи бошлиғи ва               2013 йилдан  бош рассом вазифасида фаолият юритиб келмоқда.  

1996 йилдан буён Самарқанд  вилоят мусиқали драма  театридаги саҳналаштирилиб келинаётган спектаклларнинг бир биридан фарқли, сермазмун ва сержило образларини бадиий безаш воситаси орқали халқимизга намойиш этишда Б.Сафоевнинг улкан меҳнати мужассам.

Жумладан: “Миттивой” (А. Нахуцрашвили, 1997 й.), “Эшмат ва Тошмат” (Ж.Махмудов, 1998 й.), “Бремен созандалари” (Г.Гладков, 2007 й.), “Буюк Темур” (М.Шайхзода, А.Орипов, Л.Керен, 2007й.), “Оппоқой ва етти гном” (Э.Колмановский, 2008 й.), “Уч дангаса” (2008 й.), “Мўчаллар саргузаштлари” (Р.Хўжамуродов, 2008 й.), “Жасур қуёнча” (А.Мамлеев, 2008 й.), “Сеҳрли қутича” (2009 й.), “Ширин найранг” (Н.Ҳошимов,2012й.), “Тақдир эшиги” (Ш.Бошбеков 2012 й.), “Денгиздаги саргузаштлар” (2012 й.) “Скапеннинг      найранглари”       (Мольер 2012 й.),    “Кампир    топайми,   дадажон?” (Х.Хурсандов, 2012 й.), “Огоҳ   бўлинг, одамлар!”     (У.Азим, 2012 й.),  “Собитқадам”      (Б.Сафоев, 2013й.), “Қорбобонинг    халоскори” (Ж.Тошхўжаев,    2013 й.), “Заҳарли    томчилар”    (Т.Малик, 2013 й.), “Ойдинда юрган одамлар”(Т.Мурод 2014 й.), “Қоб-ИЛ” (Н.Шодмонов 2014 й.),  “Тўполонтой    ҳангомаси”     (Т.Юнус 2014 й.), “Янги йил саргузаштлари” (Е.Калугин  2014 й.), “Давлат      болалари” (Р.Мухаммаджонов 2015 й.)  ва   бошқалар.

Истеъдодли мусаввир Республика талабалар театрларининг “Ниҳол – 2000” фестивалида “Энг яхши рассомлик иши учун” номинациясида биринчиликни қўлга киритди.

Унинг бадиий безаш, эскизлар ижро этиш ва мураккаб бутафория яратиш маҳорати 50 дан ортиқ спектаклларда ўз аксини топган. Масалан, “Қуёш ўғли Спитамен” (Б.Исломов), “Беҳбудий” (Б.Исломов), “Равшан ва Зулхумор” (К.Яшин), “Мирзо Улуғбек” (М.Шайхзода), “Самарқанднома” (Б.Исломов), “Имом Ал Бухорий” (У.Қўчқор) “Қутқарилган қуёш” (С.Сирожиддинов), “Оналар алласи” композицияси, “Матонат” (Э.Шукурова) ва бошқа спектакллардаги безаклар томошабинларда катта таассурот қолдирган.

Манзиллар

Самарканд вилояти
мусикали драма театри
Манзил Самарканд шахри, Кук сарой майдони 3 уй
Телефон/Факс: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz
Самарканд вилояти
мусикали драма театри

Powered by LIFECOM