Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Шохсанам Рахимова

Рахимова Шоҳсанам 1993 йил 17 май куни Самарқанд шаҳрида туғилган.

Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, 2012 йил Ҳ.А.Абдурасулов номидаги Санъат коллежининг  бадиий сўз устаси бўлимини битирган ва шу йилдан эътиборан театрда ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келмоқда. Ш.Раҳимова театрнинг истеъдодли ва умидли ёш актёрларидан саналади.

2013 йилда “Сени куйлаймиз замондош 2” Республика кўрик-танловида Н.Мажиднинг “Садоқат” спектаклидаги бош роли учун иккинчи ўринга муносиб кўрилди. Шу роли учун Касаба уюшмасининг энг яхши ижрочи дипломи билан тақдирланди.

2014 йили “Халқаро театр куни” муносабати билан вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг фахрий ёрлиғига лойиқ кўрилди.

Ўзига берилган ролларни маромига етказиб ижро этиб келмоқда.

Айниқса, Мавжуда ва Ойниса (“Огоҳ бўлинг одамлар!”),                            Малика (“Ёлғончиниг жазоси”), Лобар (“Садоқат”),  Қиз (“Кампир топайми дадажон?), Архитектор (“Самария”), Абуда (“Қоб-ИЛ”,  Маша (“Меҳридарё”), Меҳри (Разолат қурбонлари), Хор (Эдип), Фируза (Мирзо Улуғбек), Баҳор (Давлат болалари), Холида (Ўжар Қайнона), Қиз (Бир ўлиб кўрайчи), Рузвон (Жононга бордим бир кеча), Озода (Имон), Канизак (Машраб), Кириск (“Соҳил бўйлаб чопаётган олапар”) каби йирик спектаклларда асосий ролларни ижро этиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри томонидан 2015 йилда Ж.Байроннинг “Cain” асари асосида Н.Шодмоннинг таржимаси ва инсценировкаси асосида саҳналаштирилган “Ака-укалар” спектаклида Абуда,  Р.Мухаммаджоновнинг “Давлат болалари” спектаклида Баҳор образини маҳорат ила талқин этгани ва “Машраб” спектаклидаги Канизак роллари учун 2018 йилда “Йилнинг энг яхши актрисаси”    номинация соҳибаси бўлган.

Шоҳсанам Раҳимова “Мирзо Улуғбек” спектаклидаги Феруза образининг ижроси учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг дипломи билан тақдирланди. 2016 йилда “Йилнинг энг яхши театр акрисаси” номинацияси Республика “Эътироф” танловига номзод сифатида кўрсатилган.

Шоҳсанам Рахимова вилоятимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси ҳамда ижтиомий – иқтисодий ҳаётдаги фаол иштироки учун Самарқанд вилояти ҳокимининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланган.  

 Шоҳсанам Раҳимова ўзининг юксак иқтидори, билим ва ҳулқи билан бошқалардан ажралиб туради. Ёш бўлишига қарамасдан ўз соҳасининг бўлажак етук мутахассиси саналади. Ҳозирда театр қошида ташкил этилган Ўзбекистогн Ёшлари Иттиқофи бошланғич ташкилоти аъзоси.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri