Samarqand viloyati
musiqali drama teatri



Шохсанамхон Облокулова

Облоқулова Шоҳсанам 1995 йил 14 сентябр куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган.

Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, 2015йил Ҳ.Абдурасулов номидаги Санъат коллежининг  эстрада артисти бўлимини битирган ва шу йилдан эътиборан театрда ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келмоқда. Ш.Облоқулова театрнинг истеъдодли ва умидли ёш актёрларидан саналади.

2015 йилда Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан таъсис этилган “Самарқанд ифтихорлари” танловида ғолиб чиқиб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритди.

2016 йили “Халқаро театр куни” муносабати билан вилоят Маданият бошқармасининг фахрий ёрлиғига лойиқ кўрилди.

Ўзига берилган ролларни маромига етказиб ижро этиб келмоқда.

Айниқса, Цу (“Турна пати”), Қиз (“Самарқанд сайқали”), Меҳри (“Разолат қурбонлари”), Рўзвон (“Оромижонимсан мани”), Хор (“Эдип”),  Кампир (“Ўрик гуллаганда”), Феруза (“Мирзо Улуғбек”), Нози (“Дуэль”), Келин (“Кўчки”) каби йирик спектаклларда асосий ролларни ижро этиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

2016 йил  жаҳон адабиёти дурдоналаридан Софокл ва Сенека асарлари асосида саҳналаштирилган “Эдип” спектаклида ҳам хор образидаги ролни мувафаққиятли ижро этди.

2017 йил январ ойида Д.Киноситанинг “Турна пати” асари асосида  саҳналаштирилган спектаклида Цу,  образини маҳорат ила талқин этди.   

2017 йил машҳур турк драматурги Тунжер Жужан ўғлининг “Кўчки” спектаклидаги Келин роли актрисага муваффақият олиб келди.

Шоҳсанам Облоқулова 2017 йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган  эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

2018 йил “Халқаро театр куни” муносабати билан ташкил этилган    “Йилнинг энг яхши аёл роли ижросичи” номинациясига сазовор бўлди.

У  2018 йил “Кўчки” спектаклдаги роли билан Туркия давлатининг Конья шаҳрида бўлиб ўтган “Минг нафас бир овоз” XI-Халқаро театрлар фестивалида ва Остона шаҳри бўлиб ўтган “Самғау” VI-Халқаро театрлар фестивалида иштирок этиб келди. Фестивал доирасида ташкил этилган мастер классларда фаол иштирок этди.

Шоҳсанам Облоқулова ўзининг юксак иқтидори, билим ва ҳулқи билан бошқалардан ажралиб туради. Ёш бўлишига қарамасдан ўз соҳасининг бўлажак етук мутахассиси саналади.

Шунингдек, Ш.Облоқулова вилоятнинг барча тадбирларида, маънавий тарғибот-ташқивот  ишларида фаол  иштирок этиб келмоқда.

 

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2018 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri